Click to listen highlighted text!

ФАЙЗЛИ МАНЗИЛ

           Халқимизнинг  кексаларни ҳурмат қилиш, улар билан кенгашиб иш бошлаш каби яхши фазилати бор. Шу боис ҳам  давлатимиз раҳбари  малакатда олиб борилаётган эзгу ислоҳотларни юрт нуронийлари билан биргаликда, уларнинг маслаҳат – дуоларига қулоқ тутган ҳолда амалга ошириб келмоқда. Президентимизнинг  2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Фармонга мувофиқ  вилоят маданият ва истирохат боғида алоҳида  Нуронийлар маскани қуриб берилди. Бугунги кунда  вилоятда 60 мингга яқин нуроний отахон ва онахонлар умргузаронлик қилиб,  уларнинг 24 нафари  иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 914 нафари  фронторти иштирокчилари бўлиб марказ фаолияти орқали уларнинг ҳолидан хабар олиш, вақтида соғломлаштирилишига кўмаклашиш каби ғамхўрликлар йўлга қўйилган. Буткул янгитдан қуриб битказилган маскан биноси икки қаватдан иборат бўлиб,  оталар чойхонаси, тринажор зал, маънавият хоналари замонавий қурилма ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.  Стол теннис, шахмат, шашка спорт ўйинлари билан саломатликларини чиниқтиришса, 200 га яқин сара адабиётлар маънавий хордиқ олишларига имконият яратади. Халқимизнинг  кексаларни ҳурмат қилиш, улар билан кенгашиб иш бошлаш каби яхши фазилати бор. Шу боис ҳам  давлатимиз раҳбари  малакатда олиб борилаётган эзгу ислоҳотларни юрт нуронийлари билан биргаликда, уларнинг маслаҳат – дуоларига қулоқ тутган ҳолда амалга ошириб келмоқда. Президентимизнинг  2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Фармонга мувофиқ  вилоят маданият ва истирохат боғида алоҳида  Нуронийлар маскани қуриб берилди. Бугунги кунда  вилоятда 60 мингга яқин нуроний отахон ва онахонлар умргузаронлик қилиб,  уларнинг 24 нафари  иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 914 нафари  фронторти иштирокчилари бўлиб марказ фаолияти орқали уларнинг ҳолидан хабар олиш, вақтида соғломлаштирилишига кўмаклашиш каби ғамхўрликлар йўлга қўйилган. Буткул янгитдан қуриб битказилган маскан биноси икки қаватдан иборат бўлиб,  оталар чойхонаси, тринажор зал, маънавият хоналари замонавий қурилма ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.  Стол теннис, шахмат, шашка спорт ўйинлари билан саломатликларини чиниқтиришса, 200 га яқин сара адабиётлар маънавий хордиқ олишларига имконият яратади.

                 -Масканимизда доим одам гавжум, файзли, – дейди вилоят “Нуроний” жамғармаси раис ўринбосари Рустам Бектемиров. –  Бизда яхши анъана йўлга қўйилган. Вилоятимиз тарихида жонкуяр бўлган раислар, чўл ўзлаштиришда фидойилик кўрсатган,  хизмати катта вилоятликларимиз ҳақидаги, уларнинг жасоратлари акс эттирилган асарлар чоп этилишида жамғармамиз ҳомийлик қилади. Бу йил ҳам Соҳибахон Пирназарованинг дадаси Бирлашхон Пирназаровга бағишлаб ёзилган “Элга бахшиида умр”, Мунаввар Пардаевнинг туркум мақолаларидан иборат “Нурли манзиллар” асарлари китобхонлар юзини кўришида амалий ёрдам кўрсатдик.

             Ҳаёт сўқмоқларида кўп юрган, халқ тилида содда айтганда “битта кўйлак ошиқ кийган”  юзи файзлиларимизнинг шунчаки суҳбатларини олиш, ҳаёт ҳақидаги хулосаларини тинглашимиз ҳам биз учун катта сабоқ. Шу боис ҳам ўз-ўзини бошқариш органлари билан ҳамкорликда турли семинарлар доимий ўтказилиб турилади.

               Жумладан, “Она ўгитлари”, ”Ёшлар тарбиясига масъулмиз!”   номли учрашувлар кенг қамровда ташкил этилди. Йил бошидан 2 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига саломатликларини  тиклашлари учун бепул  йўлланма берилди.  8 март байрами муносабати билан 500 нафар мўтабар онахонлар учун совғалар, Наврўз байрами арафасида 500 нафар нуронийларимиз озиқ-овқат пакетлари, 9 май муносабати билан 34 нафар уруш қатнашчилари бўлган фахрийларимизга ётоқхона жиҳозлари  тақдим этилди, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

               Азиз байрамимиз мустақиллик арафасида касаба уюшмалари ҳомийлигида 20 нафар халқ хўжалигининг турли жабҳаларида элга хизмат қилган отахонларимизнинг пойтахт манзилларига саёҳатлари ташкил этилди.

            –  Бир умр таълим соҳасида ишладим, нафақага чиқишдан олдин кўп йиллар Гулистон тумангидаги  мактаб –интернатни бошқардим, ҳозир нафақада, кексалик гаштини суриб юрибман, шукур,-дейди Рустамҳожи Комилов. – Рости, пойтахт кейинги йилларда жуда гўзаллашиб кетибди. Биринчи президентимиз ташаббуси билан қурилган, халқ орасида “Оқ масжид” деб аталган масжиднинг маҳобатини кўриб ақлим шошди. Зангиота зиёратгоҳини айтмайсизми? Зиёратгоҳ зиёратгоҳ бўлиб бундай таъмир кўрмаган эди.   Нуронийлар масканида кун қайтганда ҳам одамлар қадами узилмайди. Замонавий рангли фаввора ёнида рад ростлаган бино  файзи гўёки  ён-атрофга ўтгандек. Истироҳат боғига ташриф буюраётган кишилар, ёшлар, фарзандларимиз учун  супа – ўриндиқларда савлат тўккан нуроний кексаларимиз  тинчликнинг гўзал намунаси бўлиб кўринади.

Озода МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!