Click to listen highlighted text!

БАРЧАМИЗ ДАХЛДОРМИЗ

Яқинда «Ўзбектелеком» АК  вилоят филиали фаоллар залида  бўлиб ўтган «Маънавият соати»да Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган «Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир» сарлавҳали маърузаси муҳокамаси  бўлиб ўтди.

Маънавият  соатини  Ўзбекистон почтаси АЖ Сирдарё филиали БКУҚ раиси  Ў.Умрзоқов  бошқариб борди.

Дастлаб сўз олган    Гулистон Давлат университети ўқитувчиси Нуриддин Сайдиқулов президентимиз маърузаларида қайд этилганидек, Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олгани қайд этилганлигини,  ўтказилган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини, ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилаётганлигини, шу билан бирга иш билан банд жами аҳолимизнинг 77 фоиздан ортиғи  мазкур тармоқда меҳнат қилаётгани, ўз пешона тери билан нафақат ўз оиласини боқаётгани, балки мамлакатимиз бойлигига бойлик қўшаётгани, аввало, мустақиллик бизга очиб берган имкониятларнинг яққол исботи эканлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди. Айниқса, 2016 йилда ижтимоий соҳага Давлат бюджети жами харажатларининг 59,1 фоизи ёки ўтган йилга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилишига иштирокчиларнинг эътиборини қаратди. Бу маблағлар таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларнинг шиддат билан ривожланишига олиб келади, деб таъкидлади маърузачи ўз сўзида.  Муҳокамада иштирок этиб, сўзга чиққанлар ушбу ижобий ишлар амалга оширилишида ҳар бир фуқаро масъулиятни ҳис этиши лозимлигини таъкидладилар.

Тадбирда, шунингдек, «Соғлом она ва бола йили»да касаба уюшмалари томонидан олиб бориладиган ишлар режаси ҳақида ўртоқлашилди.

Тадбир сўнгида   Ўзбекистон почтаси АЖ Сирдарё филиали БКУҚ раиси  Ў.Умрзоқов ҳамда ЎзТелеком АК Сирдарё филиали БКУҚ раиси Рустам Абдуматовлар мазмунли суҳбат учун маърузачиларга жамоа номидан миннатдорчилик билдирдилар.

 

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!