Click to listen highlighted text!

САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мамлакат миқёсида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган инсонларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш имконини бермоқда.
Айни кунларда мазкур Қарор ижроси юзасидан эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида ҳам Президентимиз ташаббуслари билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Йил бошидан аниқланиб, рўйхати шакллантирилган, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 66 нафар бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун 4 миллион сўмгача моддий ёрдам берилди.
Мирзаобод тумани Баҳористон маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Каримқулова мана 5 йилдирки, дардманд бўлиб қолган.
-Мана 5 йилдирки чурра касаллиги билан оғриганман, бир қўлим ва бир оёғим ишламай қолган эди, – дейди Н. Каримқулова. – Икки нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим йўқ, ота-онам билан тураман. Операциядан кейин шифокорлар ҳар йили даволаниб туришим кераклигини айтишган бўлса ҳам, имконим йўқлиги туфайли, даволана олмаётгандим. Президентимизнинг ташаббуси билан бошланган акция доирасида касаба уюшмалари менга моддий ёрдам бериб, “Равшан Мед Сервис” шифохонасида даволандим. Энди яхшиман. Эртага 2 фарзандим олдига соғайиб қайтаман. Бу савобли ишга бош қўшган ҳаммага – Президентимизга, касаба уюшмаларига, шифокорларга ўз миннатдорчилимни билдираман.
Шу билан бирга, Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори натижасида Сирдарё вилояти бўйича эҳтиёжманд 770 та хонадон кундалик турмушда зарур бўлган, 803 млн сўмлик газ плита билан таъминланиш кўзда тутилган бўлиб, шу кунларда ушбу жиҳозлар ўз эгаларига етказилмоқда.
Шу кунларда вилоятимизнинг барча 11 та туман-шаҳарларида, шу жумладан, Мирзаобод тумани маҳаллаларида истиқомат қилаётган 70 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги мавжуд аъзолари бор оилалар вакилларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Президент совғаси – газ плиталари топширилди.
– Мирзаобод туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш 2018 йилнинг илк ойлариданоқ бошланган эди, бу борада биз қайси хонадон газ плитасига муҳтож, қайси хонадонни таъмирлаш керак, барчасини маҳалла фаоллари ва туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида ўрганиб чиқдик, – дейди Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Бозорбой Исматов. –Айни кунларда 6 нафар беморга даволаниш учун ва дори-дармон учун 12 млн сўмдан зиёл пул ўтказиб берилди. Мана, ҳозир эҳтиёжмандларга газ плиталари тарқатяпмиз. Йил давомида хонадонлар таъмири ҳам амалга оширилади.
Тумандаги “Нурафшон” қишлоғида истиқомат қилувчи Гўзал Тоштемирова ёш оила бекаси. Эру хотин бир амаллаб, икки хоналик уйни амал-тақал қилиб, битириб, кўчиб чиқишган.
– Уч нафар фарзандимиз бор, турмуш ўртоғим мавсумий ишчи, маҳалламиз фаоллари хонадонимизга келиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволимизни ўрганди. Бизнинг уйимизда ҳақиқатан ҳам газплитамиз йўқ эди, жуда муҳтож эдик, рости, жуда хурсандман, раҳмат Президентимизга!
Бугун бу ерда “Artel” фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий газ плитаси совғани қабул қилиб олганимда беихтиёр кўзимда ёш чиқиб кетди. Биз ночорларни ўйлаётган, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиздан бир умрга миннатдормиз, – дейди Гўзал севинч ёшларини яширмай.
Гўзалнинг ҳамқишлоғи Назира Мирзаеванинг турмуш ўртоғи, Қўчқор Мирзаев мана бир неча йилдирки, дардига даво излаб, шифохоналарга қатнайди. Ушбу оилада ҳам уч нафар фарзанд тарбияланаётганлигини, Қўчқор Мирзаев оиланинг боқувчиси эканини ҳисобга олганда, оиланинг ночор аҳволга тушиб қолиш сабаби маълум. Назира Мирзаева мавсумий ишларга, фермер далаларига чопиққа, пахта теримига чиқади. Энди эса газ плитасидан фойдаланиб, пишириқлар пишириб, сотиб, ои лавий аҳволини тузатмоқчи.
– Биз каби эҳтиёжманд оилаларга Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор учун жуда миннатдормиз, – дейди Назира мунгли кўзларида севинч порлаб.
Ҳа, Президентимиз ташаббуслари билан ҳудудларда кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида саховат тадбирлари давом этмоқда.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!