Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ

          Касаба уюшмалари тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тарғибот ишлари ва маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда.
Жумладан: 7 август куни “Sirdaryo IES” корхонаси фаоллар залида ўтказилган маънавият соати ана шу тадбирга бағишланди. Тадбирда вилоятимиз меҳнаткашларининг суюкли шоири Ҳаёт Шодмон иштирок этди.
Дастлаб корхона бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси С.Ярибеков иштирокчиларга касаба уюшма тизимидаги байрамга тайёргарликлар, байрам муносабати билан бериладиган дам олиш кунларида ташкиллаштириладиган ички туризм тадбирлари ва корхонада ташкил этилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумотлар берди. Сўнгра шоир Ҳаёт Шодмон Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўзликни таниши, дастлабки қийинчиликлар ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида гапирди.
Тадбирда иштирок этаётган ишчи-ходимлар ташриф буюрган меҳмонлар чиқишларини мамнуният билан кутиб олдилар. Айниқса, корхона раҳбари Ўзбекистон қаҳрамони М.Шоимовнинг истиқлол ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган тадбирлар, ишга тушадиган янги объектлар, ижтимоий ва спорт иншоотларининг ишга туширилиши, умуман, барча амалга оширилаётган эзгу ишлар замирида Президентимиз Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “инсонни рози қилиш, халқни рози қилиш” деган мазмун-моҳият ётибди, – деган фикрларни билдирди.
Тадбир сўнгида корхона бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси С.Ярибеков меҳнат жамоаси номидан маърузачиларга миннатдорчилик билдирди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!