Click to listen highlighted text!

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

Ҳашар қадимий анъана. Ажодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Зеро динимиз, аввало, инсониятни покликка, озодаликка чорлайди. Шу боис ҳам ҳашарларда барча баравар иштирок этади. 

Илк бор ташкил этилган экологик ҳайрия ҳашари Сирдарё вилоятида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Ўтказилган ҳашар юртимизга яқинлашиб келаётган баҳор нафасини келтиргандек бўлди. Жойларда “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида ҳашар тадбирлари амалга оширилди. Маҳаллалар, ҳиёбон ва қабристонлар тозаланиб, тартибга келтирилди.

Айтилганидек, ҳайрия ҳашари маблағи Орол денгизи минтақасида экологик ҳолатни яхшилашга сарфланади. Кўнгилдаги яхши ниятимиз-у холис бажарилган бир кунлик ҳаракат ўз натижасини кўрсатгандек бўлди. Куни кеча ижтимоий тармоқларда Оролнинг қуриган тубидан чучук сув чиққанлиги хабари тарқалди. Ҳудуд эко мувозанати тикланишига катта умид берадиган бу хушхабар барчамизни бирдек қувонтирди, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма раиси ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳодир Хамиджонов.

Шу куни ёлғиз, бемор бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб томорқа ишлари ёшлардан тузилган жамоалар томонидан амалгаа оширилди.

Вилоят ҳудудида 800 гектарга яқиш майдон ободонлаштирилиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар ободонлаштирилди. 293 километр узунликдаги ариқ зовурлар тозаланди. 91 минг тупдан зиёд дарахтлар оқланиб, шакл берилди.ўзгалар ёрдамига муҳтож 1 минг 711 оиланинг хонадонлари таъмирланди. 378 та техника жалб қилиниб 532 тоннадан зиёд бўлган маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди.

Корхона, ташкилотларда фаолият юритаётган  ишчи ходимлар, темирйўлчилар, тадбиркор ҳамда фермерлар ҳашарда иштирок этдилар.  

Озода МАМАДАЛИЕВА, “Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!