ЧАРЧОҚЛАРНИ ЁЗГАН БЕЛЛАШУВ
Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, оммавий тарзда спорт билан шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида меҳнат жамоаларида беллашувлар ўтказилмоқда. Улардан бири Сирдарё вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлим ходимлари ўртасида бўлиб ўтди. Спортнинг мини футбол йўналишида бошқарма турнири ташкил этилиб, тузилган 14 та жамоада қарийб 100 нафар ходим иштирок этишди.
Ақлий меҳнат билан мунтазам шуғулланадиган одам учун жисмоний тарбия сув билан ҳаводек зарур. Бугунги мусобақада иштирок этиб, бир олам қувонч олдик. Яратилган шароит ва берилган эътибор туфайли нафақат мушаклар, балки чарчоқлар кетиб, кўнгилларнинг ҳам чигили ёзилди, – дейди мусобақа иштирокчиси Камолжон Нуров.
Қизғин курашларга бой бўлган баҳсларда бош бошқарманинг икки жамоасига 1-, ҳамда 2- ўринлар, Гулистон ва Сирдарё бўлим жамоаларига 3-ўрин насиб этди.
Турнир ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ботир УСМОНОВ,
Давлат муассасалари ва жамоат ташкилоти
Ходимлари касаба уюшмаси
Гулистон шаҳар кенгаши раиси