Click to listen highlighted text!

Ўз касбининг мохир эгаси кўрик танлови

                              МАСЪУЛИЯТ   ВА  МЕҲР  ҲИССИ

       -Жаннатмакон  юртга  тўю-шодиёна ярашади.  Инсонларнинг  яхши  кунларида хизмат килиб, эл   дуосини олиш   мен учун   бахт, шу  билан  бирга  катта  масъулият юклайди, –   дейди Илҳом  Ғофуров  новбатдаги  катта тўй  ошига тайёргарлик  кўрар  экан.

       Илҳомжон 13 ёшдан  бошлаб ошпазлик касбига  меҳр  қўйди.  Ошпазлик сирларини устози Раҳмон  ошпаздан   пухта ўрганди. Устоз  ўгитларига  амал  қилган  ҳолда аста-секин   мустақил   фаолият бошлади. У  ўзбек  миллий таомларини тайёрлаш билан бирга бошқа миллат  миллий  таомларини тайёрлашни ўрганиб борди. Бугун  у  қозоқча  бешбармоқ, украин ва рус  боршч, корейсча  кук-су, татарча  чебурек. Шунингдек, россиялик ошпаз Якоб Марковичдан Европа  таомларини  тайёрлашни  пухта ўрганди.

        У  миллий таомлар  ичида  палов тайёрлашга  алоҳида  ва  астойдил  меҳр  қўйди. Аввало,  устозлари ёнида  туриб  ўчоққа олов ёкди.  Қозон  ювди. Катта  ош  тайёрлашнинг ҳар  бир  жараёнини  диққат билан  ўрганиб борди.  Бу жараёнда  ўзида  кўникма  ҳосил  қилди. Йиллар  ўтиб     ош  тайёрлаш  устасига  айланди. Халқ  орасида  Илҳом ошпаз  номи билан танилди.

       Уста шогирдлар  тайёрлашга   алоҳида аҳамият беради. Айни пайтда  100 дан  ортиқ  шогирдлари  ундан  ошпазлик сирларини пухта ўрганган. Юртимизнинг  турли  бурчакларида, ҳатто чет  элларда  ҳам   унинг шогирдлари  муваффақиятли  фаолият олиб бормоқда.

       Гулистон шаҳридаги “Комил ҳамкор” хусусий корхонасида  уста-шогирд  тизими самарали йўлга қўйилган. Бу ерда  10 нафардан зиёд коллеж  ўқувчилари  иш билан  банд.

         Корхонада  ишловчиларга   унумли  меҳнат килиши  учун  шарт -шароитлар  яратиб берилган. Ишчи ходимлар махсус  кийим-бош ва иссиқ  овқат билан  таъминланган.

      Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, корхонада касаба уюшма қўмитаси фаолиятини  яхшилашга  алоҳида  аҳамият берилади. Касаба  уюшмаси ишчи ходимлар  ўртасида ташкил этилаётган  маданий-маърифий ва  спорт тадбирларининг юксак савияда ўтишига эришмокда. Илҳом Кенжаевичнинг ўзи  футбол  ҳамда стол  тенниси билан шуғулланади.    “Маънавият соати”  ташкил этишга  алоҳида  эътибор  беради.  Корхонада ўтаётган “Маънавият соати”да  дунёда рўй бераётган  янгиликлар, мамлакатимизда  мустақиллик йилларида  амалга  оширилаётган  бунёдкорлик  ишларидан ходимлар  хабардор  қилинмоқда.

        Илҳом Ғофуровнинг  самарали   меҳнати  ўз вақтида муносиб тақдирланди. У кўплаб кўрик-танловларда  иштирок  этди. 1986 йилда “Савдо  ходими аълочиси” кўкрак нишони билан  тақдирланган.

       Илҳом  – нафақат  катта ошпаз. Жамоат  ишларида  ҳам фаол  иштирок  этади. Оилада   меҳрибон  ота  ва 9 нафар  набиранинг бобосидир.Унинг  фарзандлари ҳам ошпазлик  касбини  меҳр  билан  ўрганишмоқда.

     “Комил ҳамкор”  хусусий корхонасига қарашли “Регистон” тўй маркази       Гулистон  шахрининг обод гўшаларидан. “Соғлом  она ва бола йили”да марказда  болалар  учун  алоҳида  ўйин  майдони яратилди. Бундан ёш фарзандлари бор  ота – оналар жуда миннатдор. Байрамлар арафасида  марказга  Болалар шаҳарчаси  тарбияланувчилари  таклиф  этилиб,  мароқли дам олишларига шарт -шароит яратиб берилади.

       ИлҳомҒофуров  ўз  касбининг моҳир  эгасидир.  У касби   туфайли  халқ  обрў -эътиборини  қозонмоқда.

    

И. Буриев  Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши  масъул  ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!