Click to listen highlighted text!

11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Марварид” тантаналар саройида байрам тадбири бўлиб ўтди (фото)

Бундан бир йил олдин давлат раҳбари томонидан ушбу санани “Касаба уюшмалари куни” деб белгилаш таклиф этилган эди. 2020 йил 23 ноябрда “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши касаба уюшмалари тарихида янги даврни бошлаб берди.
Сўнгги йилларда касаба уюшмаларининг фаолият кўлами билан бирга нуфузи ҳам ошиб бораётгани тадбир давомида таъкидланди.
Хусусан, касаба уюшма ходими бевосита корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилувчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиб, уларнинг яхши меҳнат қилишида, оиласида соғлом турмушуни шакллантириш ва конститутциявий хуқуқини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатаётир. 


Байрам дастурини вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов очиб берди. Шундан сўнг, “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони эгаларини хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган Республика танловларида ғолиб бўлган иштирокчилар тақдирланди.

Байрам муносабати билан “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этишда муносиб иштирок этганлар ҳамда касаба уюшма фахрийларини табриклаш ва тақдирлаш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов ва Ўзбекистон Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Рустам Холматовлар  сўзга чиқишди.
Вилоят маданият бошқармаси ва мақом ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар барчага юқори кайфият тақдим этди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!