Click to listen highlighted text!

1 ОКТЯБР – «ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.


Сирдарё вилоят педагогик маҳорат марказида 1 октябр-«Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақада мазкур Марказда ишловчи 68 нафар ўқитувчи-ходимлар спортнинг олтита тури бўйича спортнинг мини футбол (эркаклар), волейбол (аёллар), стол тенниси (эркаклар), шахмат (эркак ва аёллар) ва шашка (эркак ва аёллар), дарц (эркак ва аёллар)турларидан беллашдилар. Тадбирнинг очилиш маросимида Марказ раҳбарияти, узок йиллар мехнати сингган фахрий устозлар, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси Кенгаши раиси Ф.Таштановлар иштирок этишиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилашди. Ўзгача руҳда ўтказилган тадбирда ўқитувчиларнинг креатив фикрлашлари ва тасаввур олами ҳам синовдан утказилди. Тадбирда “Келажак устози” образини яратиш топширикларига хам ўзларининг муносиб жавобларини кўрсатишди. Қизғин ва дўстона ўтказилган мусобақа сўнгида ғолибларга ва фахрийларга Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар бўлинмаси Кенгашининг хамда Сирдарё вилоят Педагогик маҳорат марказининг дипломлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!