Click to listen highlighted text!

ҲАҚИҚИЙ ХАЛҚ САЙЛИГА АЙЛАНАДИ

Қадим – қадимдан янги йил, янги кун, меҳр ва саховат байрами сифатида нишонланиб келган. Наврўз мустақиллик йилларида янгича мазмунга эга бўлди, мамлакатимизда умумхалқ шодиёнасига айланди.
Кўклам келиши, она табиат яшариши билан аввало, кўчаларни тозалаш, дов-дарахтлар экиб, боғ-роғларга оройиш бериш ишлари авж олдириб юборилди. Байрам олдидан Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманлари, энг чекка қишлоқларида ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари юксак уюшқоқлик билан ўтказилаётир. Чунончи, шу йилнинг 3-4 март кунлари вилоятда ўтказилган умумхалқ ҳашарида юз минглаб ёшлар, отахону онахонлар фаол иштирок этиб, янги гулзорлар, боғ-роғлар, ажойиб хиёбонлар барпо қилиб, кўчалар ва маҳаллаларнинг саранжом-саришталиги, ободлигини таъминладилар.
Кўп йилдан буён Гулистон-Янгиер оралиғидаги автомашиналар қатнайдиган йўл бўйлари деярли дов-дарахтларсиз «ялонғоч» ҳолда ётарди. Вилоят ҳокимлиги ва «Сирдарёавтойўл» бошқармасининг ташаббуси билан йўлнинг икки томони ҳайдалиб, кўчатлар ўтқзилди, бу ерда катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Янги экилган кўчатларнинг кўкариб, амал олишини таъминлаш мақсадида артезион қудуқлар қазилиб, доимий сув етказиб берилишига эришилади. Энг муҳими, йўл бўйларида дов-дарахтларни парвариш қиладиган 50 нафардан ошиқ ёшлар учун муқим янги иш ўринлари яратиб берилади.
Наврўз байрами олдидан ва шодиёна кунлари шоирлар, ёзувчилар, олимлар, таниқли санъаткорлар билан учрашувлар, улар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, парклар, боғлар, хиёбонларда барча қарию ёшнинг халқ сайллари ўтказилади. Бундан ташқари, ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари шафелигида сайр ўтказилаётган майдонларда хайрия оши, сумалаклар тарқатилади. 100 ёшдан ошган, 1000 ой билан юзлашган қариялар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, узоқ йиллар турли соҳада самарали меҳнат қилган отахону онахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилади, моддий ёрдамлар кўрсатилади.
Президентимизнинг 2018 йил 23 февралдаги «2018 йил Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида вилоятимизда «Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» деган ғояни ўзида мужассам этган чинакам халқона байрам сифатида нишонланади.
Наврўзда барча ишчи-хизматчилар учун 5 кун дам олиш куни этиб белгиланганлиги эса мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро, Хоразмга жамоа ва оилавий бўлиб дам олиш саёҳатлари ташкил этишга ҳам кенг йўл очиб бераяпти.
Байрам кунлари ташкилот ва муассасалар ишчи-хизматчилари, оилавий жамоалар қадимий шаҳарларни зиёрат қиладилар: вилоятимиздаги Ховостепага ўхшаган қадамжоларни ободонлаштиришда ҳам юзлаб юртдошларимизнинг қатнашаётгани Буюк Ипак Йўли йўналишида жойлашган қадимий қўрғоннинг янада обод этилишидан мужда беради.
Дилфуза ЎРОЛОВА, Сирдарё вилоят ҳокимининг ўринбосари,вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг раиси.¬

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!