Click to listen highlighted text!

ЭНГ ФАОЛ, ЭНГ ДИЛБАР

Гулистон шаҳридаги Нуронийлар масканида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Тадбиркор аёл” ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиладиган “Йил аёли – 2017” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар, видеороликлар, белгиланган шартлар бўйича ўзига хос чиқишлар намойиш этилди.
Якуний натижаларга кўра, Мирзаобод туманилик Ойлар Қўшиева “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, Гулжаҳон Мирҳамидова “Йилнинг энг билимли аёли”, Гулистон туманидан Мавлуда Маматкаримова “Йилнинг энг мурувватли аёли”, Янгиер шаҳридан Гулбаҳор Шокирова “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, Маънавият ва маърифат маркази вакили Гулжаҳон Холмуродова “Миллий қадриятларни улуғлаган аёл”, Сардоба туманидан Зарифа Ғаффорова “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, Ховос туманидан Нилуфар Бекназарова “Ибратли оиланинг намунали бекаси”, Гулистон шаҳридан Ўразгул Бўронова “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, Сирдарё туманидан Гўзал Абулқосимова “Саноатда саодат топган аёл” номинацияси ғолиблари деб топилдилар ва танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар.
Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!