Click to listen highlighted text!

ГУЛИСТОНДА “БУЮК КЕЛАЖАК” МАҲАЛЛАСИ БУНЁД ЭТИЛДИ

Ўтиб бораётган 2017 йил давомида кўплаб ҳамюртларимиз янги қурилган шинам уй соҳибларига айланишди. Куни кеча байрам арафасида Гулистон шаҳрида барпо этилган бешта беш қаватли уйлар ҳам ўз эгаларига топширилди.
Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ҳар бири қирқ бештадан, жами 225 хонадонга мўлжалланган ушбу уйларда барча қулайликлар: табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви бекаму кўст ишламоқда. Айниқса, ҳар бир хонадонга ўрнатилган икки контурли замонавий иситиш қозонининг ишлаш тизими уй соҳибларига бўлмоқда.
Гулистон шаҳрида барпо этилаётган ушбу янги маҳаллага “Буюк келажак” деган ном берилди. Айни пайтда бу ерда яна саккизта уй қурилишида иш қизғин бормоқда. 2020 йилга қадар шаҳарда яна 15 уй барпо этилиши режалаштирилган.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!