«МУНОСИБ МЕҲНАТ-МУНОСИБ ҲАЁТ АСОСИДИР» МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ.
Янгиер шахридаги 3-сонли умумтаълим мактабида 7-октябр «Муносиб меҳнат куни» муносабати билан Муносиб меҳнат хафталиги доирасида давра сухбати йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У Алланазаров 7-октябр-“Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
Халқаро касаба уюшмалари Конфедрацияси ташаббуси билан ҳар йили 7-октябр-“Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” га бағишлаб турли тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хам мазкур кунга бағишлаб турли тадбирлар ўтказиб келинади. Шу муносабат билан Республикамиздаги барча таълим муассасаларида 7-11 октябр кунлари “Муносиб меҳнат ҳафталиги” ўтказилиши белгиланган. Бугунги кунда барча касаба уюшма фаолларининг асосий мақсади ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратилишига эришишдан иборат бўлмоғи шарт. 2024 йил ўтган 9 ойи давомида барча 27 та таълим муассасаларида ходимлар учун максимал мехнат шароитлар яратилганлиги таҳсинга лойиқ. Мехнат шароитларини ёмонлиги бўйича йил бошидан 9 ой давомида биронта хам ходимлардан шикоят келиб тушмаганлигини ўзи Янгиер шаҳридаги таълим муассаларида ходимлар учун мехнат шароитлари яхши яратиб берилганлигида далолат беради. Ўтган давр мобайнида фақат 2 ташкилотда дарс соатларини тақсимланиши борасида ходимлардан шикоят келиб тушди ва бу муаммо касаба уюшма фаоллари билан ўз жойида ҳал этилди ҳамда хордимларга тегишли тушинтиришлар берилди.
2024 йилнинг 9 ойи давомида 50 нафардан зиёд ходимларга Республикамиздаги нуфузли санаторияларга имтиёзли йўлланмалар берилди. Ходимларнинг 12 нафар фарзандларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар берилди. 80 нафардан зиёд моддий ёрдамга мухтож ходимларга моддий кўмак берилди. Йил давомида ходимларни соғломлаштириш мақсадида барча таълим муассасаларида эрталабки бадан тарбия машғулотлари ўтказиб келинди. Май ойида “Соғлом танда-сифатли таълим” шиори остига ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилди ва 84 нафар ғолибларга касаба уюшмаининг эсталик совғалари берилди.
80 нафар ходимларга маданий ҳардиқ чиқаришлари учун концерт чипталари олиб берилди. 22 нафар ходимлар Самарқанд шахрига, 100 нафардан зиёд ходимлар Зомин туманига 22 нафар ходимлар Хужамушкент зиёратгоҳига саёхатга юборилдилар.
8-март халқаро хотин қизлар байрамида ҳамда 1-октябр Устоз ва мураббийлар кунида 110 нафар фаол ходимлар касаба уюшмаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Хар ойи ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ўз вақтида белгиланган муддатларда бериб борилиши касаба уюшма ташкилоти томонида назоратга олиб борилмоқда. Таълим муассасаларида ходимларни мажбурий мехнатга жалб этилиши устидан доимий назорат ўрнатилган 2024 йил 9 ойи давомида ходимларни мажбурий мехнатга жалб этилиши холатлари кузатилмади.
Давра суҳбати йиғилишида касаба уюшма фаоллларидан Г Ражавалиева, Л Горянина, Р Абдуллаевалар ўз фикрларни билдирдилар. Жумладан: 5-сонли мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси: Р Абдуллаева мактабда яратилган шароитлар ва ходимларнинг мехнатга бўлган муносабатларининг кейинги 5 йилда ҳар йили яхшиланиб бориши ва бу ўз навбатида ёш авлоднинг таълим-тарбия жараёнига ижобий тасири тўғрисида ўз фикрларини билдирди. 10-мактабнинг касаба уюшма қўмитаси раиси: А Абдувохидов сўзга чиқиб таълим муассасаларида мехнат шароитлари яхшиланиб бораётганлиги ва шу билан бирга ўқитувчиларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада изчиллик билан давом эттириш зарурлиги тўғрисда ўз фикрларини билдириб шундай давра сухбатларини барча таълим муассасаларида ўтказиб бориш зарурлигини такидлади.
Давра суҳбатида барча қатнашчилар ўз таълим умассасаларида ходимларга муносиб мехнат шароитларини яратилиши бўйича давра суҳбатлари ўтказишлари келишиб олинди.