Click to listen highlighted text!

ИККИ ЯРИМ АСРЛИК ХОВОСТЕПАГА САЁҲАТ

Вилоятимиздаги тарихий қадамжоларга қилинган саёҳат кўпчиликда бой таасуротлар қолдирди.
ЎКУФ вилоят Кенгаши корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан нуронийлар, меҳнат фахрийлари, ишлаётган пенсионерлар, “Фахрийлар кенгаши” аъзоларининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида вилоят марказларидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларга, музейлар ҳамда бунёдкорлик иншоотларига саёҳат ташкил этди. 30 кишидан иборат ана шундай саёҳатчиларни Гулистон шаҳрида жойлашган “Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи” экспонатлари билан музей ходими Анорбой Норқулов батафсил таништирди. Икки ярим асрлик тарихга эга Ховостепа томон йўл олган сайёҳлар йўл-йўлакай Ховос ўлкашунослик музейида бўлишди. Бу ердаги бир-биридан қизиқарли экспонатлар ҳақида музей илмий ходими Дилфуза Қўшматова маълумот бериб ўтди. Ховостепадаги қадамжоларда бўлган фахрийлар бой таасуротларга эга бўлдилар. Саёҳатчилар “Янгиер” санаторийсидаги қулай шарт-шароитлар билан ҳам танишишди. Кексалар ва фахрийлардан иборат саёҳатчилар бу ерда мазали тушлик билан сийландилар.
Саёҳат қатнашчилари мароқли ҳордиқ, бой таасуротлар учун касаба уюшмаларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!