ҚИЛИНГАН МЕҲНАТДАН- ФАХРДАМИЗ
Пахта-бойлигимиз. Мамлакатимизда пахта етиштирилиши азалдан бўлиб келаётган жараёнлардан бири. Деҳқонларимиз томонидан пахтани экиб, уни етиштиргач уюшқоқлик билан териб олиш бурчимиз ҳисобланган.
Хабарингиз бор йилдан-йилга Ўзбекистонда чиқарилаётган қонунларимиз халқ манфаатлари йўлида бўлиб, инсонларни яшаш тарзини, оилавий фаровонлиги ва хотиржамлигини таъминлаш борасида бўлмоқда.
Биргина мисол, яқин йилларгача барча ташкилот, корхона ва муассасалар хаттоки, олийгоҳ ва мактаб ўқувчиларигача мажбурий тарзда пахта терими ва бошқа жамоат ишларига жалб қилинар эдилар.
Энди, вазият тубдан ўзгариб, халқ фаровонлиги йўлида жуда катта имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистонда жуда кўп қонун ва қонун ости хужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам берилди. Шаҳар, қишлоқ ва овуллар, қўйингки хар бир махалла, кўча ва хонадонлар обод ва кўркам тус олмоқда. Инсон кўзи қувониб, бахри дили очилиб, яшашга бўлган иштиёқи ортади.
Касаба уюшмалари меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан пахта терими ва бошқа жамоат ишларига ишчи-ходимлар жалб қилинмаслиги борасида қатъий жамоатчилик назорати ўрнатилган. Биргина, 2023 йил пахта мавсумида жами 137 нафар пахта теримчиларидан терилган пахта пулларини вақтида тўланмаганидан норози бўлиб, уларни ундирилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Мурожаатлар дарҳол жойида ўрганиб, пахта теримчилари терган пахтаси учун жами 115 022 200 (бир юз ўн беш миллион йигирма икки минг икки юз) сўм маблағ ундириб берилган.
ЎКУФнинг Сирдарё вилоят кенгашига 2024 йил пахта мавсумида шу кунга қадар 325 нафар пахта терган кўнгиллилардан мурожаат тушган бўлиб, меҳнат инспекторлари томонидан теримчилар фойдасига терган пахта пуллари жами 162 234 000 ( бир юз олтмиш икки миллион икки юз ўттиз тўрт минг) сўм жойида ундириб берилди.
Ҳаттоки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 73-моддасида “Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар” деб бежизга белгиланмаган.
Шундай экан, касаба уюшмаси нафақат касаба уюшма аъзоларининг балки, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда доимо лаббай деб жавоб беришга тайёрмиз. Шу аснода қилаётган меҳнатимиздан-фахрдамиз.
ЎКУФнинг Сирдар ёвилоят Кенгаши
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева