ҲИСОБОТ-САЙЛОВ БЎЛИБ ЎТДИ
Янгиер шаҳар 6-умумтаълим мактабида умумий йиғилиш бўлиб ўтди
2025 йил 04 феврал куни Янгиер шахридаги 6- умумтаълим мактаби жамоасининг 2023-2026 йилларда мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши ва бошлангич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2024 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан хисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У Алланазаров иштирок этди.
Йиғилишда 57 нафар ходимлардан 42 нафари иштирок этдилар. Дастлаб жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А Маматов ҳисобот берди. Шунингдек, бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси: Л Горянина жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисобот берди. Жамоа шартномасини 2024 йилда бажаришини бўйича маълумотнома-далолатномани мактаб директори ўринбосари Ж Абдуқаюмов ўқиб эшиттирди. Йиғилишда жамоа шартномасини 2024 йилда бажариилиши қониқарли деб топилди.
Бошлангич қасаба уюшма қўмиитасининг хисобот-сайлов йигилишида бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси: Л Горянинанинг 2020-2024 йилларда қўмита фаолияти тўғрисида хисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2024 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Фаолияти якунланган бошлангич касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайлов яширин авоз бериш йўли билан ўтказилиши жамоа томонида мақулланди. Сайловга номзодлари қўйилган: Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси: Бобоев Шерзод, Рус тили фани ўқитувчиси: Лариса Горянина, математика фани ўқитувчиси: Умматова Олмахонларга ходимлар яширин авоз бердилар. Авоз бериш натижаларига кўра Лариса Горянинага 42 нафар сайловчидан 33 нафари авоз бериб ғолиб бўлди ва 5 йилга касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида сайланди.
Жамоа томонидан бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосарлигига ва касаба уюшма қўмитаси аъзолигига сайловлар очиқ авоз бериш йўли билан ўтказилиши мақулланди. Шундан сўнг бир нафар бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари ва уч нафар бошлангич касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайландилар.
Таълим ва фан ходимлари Янгиер шаҳар Кенгашининг конференйиясига делегат этиб бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси: Л Горянина сайланди