Click to listen highlighted text!

ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯ ВОСИТАСИ КИТОБДИР!

Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус бўйича ўқувчилар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутоала маданияти ошириш юзасидан бир қатор тадбирлар, ижодий мулоқотлар, китобхонлик байрамлари ўтказилмоқда.
Жумладан; Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 7-60“с” ва 47 қ/қ-сонли қарорига асосан 2022 йил 28 октябр куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жами 34 та умум таълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди. Танловда 3246 нафар ўқувчилардан 1005 нафар китобсевар ёшлар иштирок этишди. Қизғин баҳс билан кечган танлов, иштирокчиларнинг китоб мутооласини ўзлаштирганини синовдан ўтказди. Танлов шаффоф тарзда бўлди, тестлар ҳамда билетлар барча иштирокчилар олдида ошкора тарзда берилди.
11-ноябр –Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан ташкил этилган “Ёш китобхон” танлови ўқувчи-ёшларимиз ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликка тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёзувчи, адиб ва мутафаккирларнинг адабий меросини чуқур ўрганиш ҳамда ёшларимизнинг ватанга садоқати, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш кўзда тутилган.
Энг яхши тарбия воситаси китобдир! Айниқса ёшларнинг бахти камоли, осойишта ва фаравон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Ёшларни яхши китоб инсонни Ватанга мухаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат туйғуларини юксалтириш, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Мирзаобод тумани 2-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Қурбонова Дурдона “Ёш китобхон” танлови қатнашчиси билан сухбат қурарканмиз, у ўз сўзида ёшларни хар тамонлама етук билимли бўлиб шаклланишида китоб мутоласининг ўрни беқислиги, олам сирларини кўпроқ билишни истаган кўп китоб ўқиши кераклиги, у ўзнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда китобни ўрни беқиёслиги тўғрисида тўхталиб, касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳақида тушунчаларга эга бўлганлигини айтиб ўтди.


Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари
касаба уюшмаси Мирзаобод туман
бўлинмаси кенгаши раиси                                                    Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!