Click to listen highlighted text!

ЕТАКЧИ ФАОЛИЯТИГА БАҲО

“Ўзбектелеком” АК Сирдарё филиалида ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш,бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда филиал касаба уюшмаси қўмитаси конференциясида батафсил айтиб ўтилди. Анжуман аввалида жамоа шартномаси орқали ўтган йилги фаолият таҳлил қилинди. Таъкидланишича, жамоа шартномасининг иккита бандидан ташқари асосий бандлари бажарилган.
Ҳисобот- сайлов конференциясида касаба қўмитаси раиси Шуҳрат Сиддиқов иш жойларида қулай хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишчи-ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш борасида иш берувчи ҳисобидан сарфлаётган маблағларга тўхталди. 2020 йили ишчи ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишга 12154099 сўм сарфланган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилда 37 322341 сўмга етди.

Ҳар йили ишчи –ходимларнинг 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган 250 нафар фарзандлари юртимиздаги “Зомин”, “Угам” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладилар. Филиалнинг барча туман ва шаҳар телекоммуникация боғламаларида ишлаётган ишчи-ходимларининг спорт билан шуғулланишларига барча шароитлар яратилган. Ўзаро ташкил этилаётган спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва мини футбол турлари бўйича мусобақаларда филиал жамоасининг фахрли ўринлар олиб келаётгани бежиз эмас.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида ҳар йили жамоа ва уларнинг фарзандлари тарихий шаҳарларга бориш билан бирга вилоятимиздаги Сардоба, Ховостепа,Ширин шаҳридаги энергетиклар музейи ва вилоят тарихий музейига борадилар.
Телекоммуникация соҳасида узоқ йиллар ишлаган фахрийлар доимо эъзозда. Уларга мунтазам равишда зарур дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда.
-Касаба қўмитасининг қўлловини доимо ҳис қилиб турамиз,-дейди Зебо Жўрабоева,-3 нафар фарзандим бор. Уларнинг ҳар йили болалар оромгоҳида саломатликларини мустаҳкамлашларида касаба қўмитасининг ғамхўрлиги бор.
Соҳа ходимларининг меҳнати муносиб тақдирланиб келмоқда. 8 нафар ходим орден ва медаллар билан мукофотланган. Улар орасида “Шуҳрат” медали соҳиби, Садоба туман телекоммуникация боғламаси электромеханиги Улуғой Неъматова ҳам бор.
Конференцияда ўтган беш йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича батафсил ҳисоб берилди. Ҳисобот юзасида сўзга чиққанлар касаба қўмитаси фаолияти ва унинг етакчисига ўз баҳоларини бердилар. Анжуманда қўмита раиси муқобиллик асосида сайланди. Делегатлар фикр-мулоҳазаларини дадиллик билан айтиб, ўзлари ишонган, муносиб номзод- Акром Ҳожиниёзовга овоз беришди.

Баҳор Холбекова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!