«НАЗОКАТ ВА ИСТЕЪДОД БАЙРАМИ»
Янгиер ТКТИда “Баллиқизлар” Танлови Ғолиблари Тақдирланди!»
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Янгиер кимё-технологиялар университетида анъанавий “Баллиқизлар” кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур танлов ташаббускор ва фаол талаба-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни оилавий ҳамда мустақил ҳаётга тайёрлаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Танловда иштирокчилар ўз маҳоратларини бир нечта шартлар бўйича намоён этишди:
*Таништирув – ҳар бир қатнашчи ижодий ва қизиқарли тарзда ўзини тақдим этди.
*Миллий кийимда намойиш – миллий либосларда саҳнага чиқиб, ўз услуб ва зарифликларини намоён этишди.
*Меҳмондўстлик – қизлар турли миллий таомлар тайёрлашда ва меҳмон кутиш анъаналарини намойиш этишда беллашишди.
*Ижодий чиқишлар – рақс, қўшиқ, шеърият ҳамда саҳна кўринишлари иштирокчилар томонидан маҳорат билан ижро этилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими
Танлов якунида энг сара ва иқтидорли қизлар мукофотлар билан тақдирландилар. Тошкент кимё-технологиялари институти Янгиер филиали бошланғич касаба уюшмалари қўмитаси томонидан ғолиб ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ҳакам аъзолари иштирокчиларнинг тайёргарлиги ва ижодий чиқишларини юқори баҳолашди.
Тадбир давомида иштирокчилар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, дўстона муҳит яратишди. Миллий рақслар, саҳна кўринишлари ва мусиқа билан бойитилган дастур нафақат танлов иштирокчилари, балки томошабинлар учун ҳам илиқ таассурот қолдирди.Ушбу кўрик-танлов Тошкент кимё-технологиялари институти Янгиер филиали талабалари учун ёрқин хотиралардан бири бўлиб қолиши шубҳасиз.
Касаба уюшмалари стипендияти
301-24 АБ гуруҳ талабаси Диёра Қаландарова