Click to listen highlighted text!

НАВБАТДАГИ ҲИСОБАТ-САЙЛОВ


2025 йил 13 март куни Гулистон шахридаги Президент мактабида жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.  Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси кенгаши раиси Ф.Таштанов иштирок этди.

Дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори Д.Исокжонов ва касаба уюшма қўмитаси раиси О.Хужамуратовлар жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан ҳисобот беришди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Касаба уюшмаси қўмиитасининг ҳисобот-сайлов йиғилишида мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси О.Хужамуратовнинг 2020-2025 йилларда мактаб касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Сайловда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига овоз бериш натижаларига кўра Хужамуратов Одил бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимида кайта сайланди. Шундан сўнг касаба уюшма қўмитаси раис ўринбосари ва уч нафар касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам сайлаб олиниб, дублёрни ҳам танлаб олишди. 
Кун тартибидаги яна бир масала, шахар ташкилоти конференсиясига делегат  этиб  касаба уюшма қўмитаси раиси О.Хужамуратов сайланди.
Йиғилиш сўнгида йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб бораётган туб ислоҳатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!