“ИНДОРАМА АГРО” ХИИК МЧЖ
Жорий йилнинг 14 март куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши тизимидаги “Индорама Агро” ХИИК МЧЖ касаба уюшма ташкилотида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномасининг 2024 йил якунига бағишланган Конференцияси ўтказилди.
Конференцияда цехлардан сайланган 31 нафар делегатдан 31 нафари иштирок этди. Конференцияда қўмита раиси Ш.Алибоевнинг қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолияти ва жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда касаба уюшма қўмитаси томонидан бажарилиши тўғрисидаги, жамоа шартномасининг 2024 йилда “Индорама Агро” ХИИК МЧЖ томонидан ижроси тўғрисида энергетика бўлими бошлиғи А.Ҳусановларнинг ҳисоботлари эшитилди. Қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолияти, жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бир овоздан қониқарли деб топилди.
Очиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида ўтказилган сайловда Ш.Алибоев 31 нафар делегатнинг 31 нафар овози билан қўмита раиси этиб қайта сайланди. Қўмитанинг 9 нафар таркиби, Гулистон шаҳар Кенгаши Конференциясига 5 нафар делегат сайлаб олинди.
Конференцияда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Э.Байниязов, ЎКУФ ЎКУФ вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Хамиджонов ва тармоқнинг Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Қ.Эшназаров иштирок этиб, ҳисоботлар бўйича ва касаба уюшмаларининг 120 йиллиги чора-тадбирлари ижроси тўғрисида ўз фикр-мулоҳазалари билан сўзга чиқишди.