Click to listen highlighted text!

ДАВРА СУҲБАТИ

28 апрель Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан 24 апрель куни “ИНДОРАМА АГРО” масъулияти чекланган жамиятида “ Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: Иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг

Сирдарё вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов кириш сўзи билан очиб, касаба уюшмаларига аъзо ташкилотларда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар оз бўлса ҳам учраётгани, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди.
-Сирдарё вилояти Кенгаши ходимларининг саъй- ҳаракатлари билан,-деди нотиқ ўз сўзида,- 2024 йилда иш вақтида шикастланган ва жабр кўрган фуқароларнинг ўзлари ҳамда оилаларига, суғурта компаниялар ва иш берувчилар томонида тўлаб берилиши лозим бўлган 561миллиондан ортиқ ҳақларини ундириб берилишига эришилди.

Хавфсиз меҳнат шароитлари орқали ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашиш мақсадида ташкил этилган давра суҳбатида М.Н.Исаев -Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация бўлим бошлиғи М.Исаев,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари Ш.Умаралиева, А.Хакимов,вилоят ФВБ ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази ўқитувчиси Б. Абдуқодиров, “Сирдарётумангаз” газ таъминоти бўлими меҳнат муҳофаза ва хавфсиз техника бўйича етакчи мухандиси З. Сеитжалиева ва бошқа мутахассислар ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Давра суҳбати сўнгида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан республика танловининг вилоят босқичи якуни ғолиблари тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!