Click to listen highlighted text!

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ IX КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, ЎКУФ раиси ўринбосари Бахтиёр Ҳасанов, Ҳ.Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори,Олий Мажлис Сенати аъзоси Покиза Ахмеджанова,касаба фахрийлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, делегатлар иштирок этдилар.

-Касаба уюшмалари халқ билан давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айланди,-деди анжуман иштирокчиларини муборакбод этаркан Эркинжон Турдимов,-аввалги касаба уюшмаси билан ҳозиргисининг фарқи ниҳоятда катта. Бу ташкилот шарофати билан санаторийларда дам олаётган оддий одамлар, болалари оромгоҳларда соғломлашаётган камхарж ота-оналарнинг хурсандчилиги чексиз. Вилоят бўйича “Аёллар дафтари” тизимининг 5 босқичида жами 72 минг 259 нафар хотин-қизлар муаммолари ҳал этилишида касаба уюшмасининг иштироки беқиёс.

100 нафар делегатдан 98 нафари иштирок этган конференцияда вилоят кенгашининг 2020-2025 йиллардаги фаолиятига оид ҳисоботи ҳамда вилоят касаба уюшмаларининг навбатдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди, кенгаш тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ахборот ҳам эшитилди.
– Асосий эътибор қуйи бўғин бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ва туман, шаҳар Кенгашлари нуфузини, салоҳиятини кўтаришга қаратилмоқда,-деди ўз ҳисоботида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов,- Бугунги кунда кенгаш тизимдаги 1392 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари 198591 нафар аъзоларни бирлаштирган.
Февраль, март ойларида барча бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, бирлашган касаба уюшмаларида ҳисобот-сайлов
йиғилишлари ҳамда конференциялари ўтказилди Уларда 67 минг 735 нафар ишчи ходимлар иштирок этди. Янги сайланган 266 нафар бошланғич ташкилот раисларининг 40 фоизини аёллар ташкил этади.
Анжуман иштирокчилари 5 йил давомида қатор масалаларда касаба уюшмалари амалга оширган ишлар кўламидан воқиф бўлдилар.
Конференцияда келгусида амалга ошириладиган вазифаларга ҳам батафсил тўхталди.
Делегатлар томонидан кенгаш раиси вазифасига 2 нафар номзод таклиф қилинди.Яширин овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида ўтказилган сайловда 98 нафар делегатдан 93 нафари Рустамбек Турсунмуродовни қўллаб-қувватлади. Худди шундай шаффоф ўтган сайловда кўпчилик овоз билан Ойбек Ашурматов ҳамда Баҳодир Ҳамиджоновлар раис ўринбосарлиги лавозимини эгалладилар.
Анжуманда ЎКУФ Қурултойига делегатлар сайланди.

Баҳор Холбекова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!