Click to listen highlighted text!

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИНСТИТУТИНИНГ ЯНГИЕР ФИЛИАЛИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори хамда тегишли тармоқ раиси томонидан Тошкент кимё технологиялари институтининг Янгиер филиалида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2025 йил 26 майдаги 14-сонли Баённомасига асосан белгиланган режа асосида гендер аудит ўтказилди.
Ушбу ўрганиш “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларининг амалий ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш масаласида ўтказилди.
Шунинг билан биргаликда институт ходимларини иштирокида семинар ташкил этилиб, гендер аудит бўйича тўлиқ тушунчалар берилди ва институтдаги шароитлар, ички тартиб-қоидалар ва ходимлар учун яратилган имкониятлар, гендер тенглик тамойилларининг қай даражада татбиқ этилаётгани, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланганлигини ўрганиш ўтказилиши тушунтириб берилди.
Ўрганиш давомида институтда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди ва уларни янада такомиллаштириш бўйича қатор тавсиялар берилди.
Шунингдек, институт раҳбарияти ва жамоаси билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонунчилик талабларига риоя этиш каби муҳим масалалар кенг муҳокама қилинди.
Шу билан биргаликда ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!