Click to listen highlighted text!

ТАНИҚЛИ АДИБ БИЛАН УЧРАШУВ

Гулистон шаҳридаги Савдо-саноат палатаси анжуманлар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгашининг Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий кечаси бўлиб ўтди. Унда нуронийлар, касаба уюшмалари фаоллари, фахрийлари, ёшлар иштирок этдилар.
Дастлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида ташкил этилган “ Касаба уюшмалари –ишончли ҳимоячи” танлови ғолиблари эълон қилиниб, муносиб тақдирландилар. Сўнгра атоқли адиб Нурали Қобул билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида таниқли ёзувчи ҳиқоялари, қиссалари, роман-памфлетлари ёзилиши тарихига оид қизиқарли воқеалар, ижод машаққатлари ҳақида ҳикоя қилиб,мухлислари томонидан берилган саволларга жавоблар берди.
Кечада Нурали Қобул шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар куйланди. Иштирокчилар бундай тадбирлар бой руҳий озуқа эканлигини таъкидладилар. Тадбир сўнгида адиб мухлисларига дастхатларини қолдирди. Шу куни китоб савдоси ярмакаси ҳам ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!