Click to listen highlighted text!

“СОҒЛОМ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ, ЎЗИНГИЗ ВА САЛОМАТЛИГИНГИЗ УЧУН ВАҚТ АЖРАТИНГ!”

Жорий йилнинг 9 апрел санасида “7-апрель – «Бутунжаҳон саломатлик куни» муносабати билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши, вилоят Спорт бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорлигида «Соғлом ҳаёт – фаровон келажак гаровидир!» шиори остида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимлар ҳамда олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талабалар ўртасида югуриш ва 5000 қадам пиёда юриш марафолари ўтказилди.
Ушбу тадбирда 300 нафардан ортиқ ходим ва талабалар югуриш марафонида, 100 нафардан зиёд ходимлар 5000 қадам пиёда юриш марафонларида фаол иштирок этишди.
Югуриш марафони якунлари бўйича Финиш чизиғига Гулистон Давлат педагогика институтининг 3-курс талабаси, Касаба уюшма степианти, болаликдан ногирон Холтўраева Моҳинур биринчилардан бўлиб етиб келди ва аёллар ўртасида фаҳрли 1-ўринни эгаллади.
Холтўраева Моҳинур билан суҳбатда у бугунги ташкиил этилган марафон тадбири кўтаринки руҳда ўтганлигини, у бундан жуда мамнунлигини билдириб тадбир ташкилотчиларига ўзининг миннадорчилигини изхор этди.
У ўз сўзида муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга жуда катта эътибор бериб келаётганлигини, уларнинг касбга ўқишлари, етук мутахассис бўлиб етишишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бераётганлигини, айниқса, жорий йилнинг 7 апрелида Президент раислигида ўтказилган йиғилишда спортнинг оммавийлигини ошириш, инсонлар саломатлигида жисмоний тарбия ва спортнинг муҳим аҳамият касб этиши борасида кўтарган ғояларини ҳамда берган топшириқларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Касаба уюшма степианти, Холтўраева Моҳинур йил бошидан бери касаба уюшмалари томонидан ўтказилиб келинаётган маданий-маърифий, оммавий спорт тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда, биз қизимизга келгуси ишларида зафарлар тилаб қоламиз.

ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши
Маданий-маърифий ва спорт ишлари
Бўлими мудири Э.Ахмедов

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!