Click to listen highlighted text!

ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

2026 йил 18 май куни Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда вилоят бирлашган қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгашининг мажлислар залида тизимдаги корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоалари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ва фуқароларнинг «сайёр қабули» ташкил этилди. Мазкур тадбир Республика Кенгашининг 2026 йил 20 январдаги 2-4 “с”-сонли қарори билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Иш режасининг 17-банди ижроси доирасида ўтказилди.

🔺 Тадбирда Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш. Қодиров, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис С. Сайфуллаев, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Ж. Жўрабаев, бош юрисконсульт Р. Худойбердиев ҳамда масъул ходимлар иштирок этдилар.
🔺 Йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 17 октябрь куни касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

🔺 Жумладан, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш, касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари, иш жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, касб касалликлари профилактикасини кучайтириш ҳамда ўзаро ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔺 Шунингдек, меҳнат қонунчилигидаги сўнгги ўзгариш ва янгиликлар, 2025 йил 24 декабрдаги 819-сонли қарор билан тасдиқланган Низом мазмун-моҳияти, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳамда гендер тенглик тамойиллари юзасидан семинар ташкил этилди. Семинар очиқ мулоқот ва мунозаралар шаклида ўтказилиб, ходимларни мунтазам ўқитиш, меҳнат қонунчилиги бўйича йўриқнома бериш, биринчи тиббий ёрдамга тайёрлаш ва малака ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
🔺 Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича батафсил жавоблар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!