– ёшлар учун яратилган иш ўринларининг ишончлилиги устидан мониторинг ишларини олиб боради, ушбу масала юзасидан таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрлайди;
– фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларига ўз ваколати доирасида тушунтиришлар беради;
– бирлашма раиси топшириғига биноан бошқа вазифаларни бажаради.
– меҳнат бозоридаги аҳволни, аъзо ташкилотларнинг бандлик соҳасидаги фаолиятини ўрганиб боради ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
– жамоа шартномаларига киритиш учун ёшларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
– ёшлар учун яратилган иш ўринларининг ишончлилиги устидан мониторинг ишларини олиб боради, ушбу масала юзасидан таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрлайди;
– барча касаба уюшма органлари қошида ташкил этилган Ёшлар билан ишлаш тузилмалари ишини жадаллаштириш учун кўрсатма ва таклифлар ишлаб чиқиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш борасида Раёсатга тавсия билан чиқади;
– ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини ўстириш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш, барча поғоналардаги касаба уюшмалари тузилмалари қошида ёшлар билан ишлаш тузилмаларини тузиш борасида тегишли тавсиялар лойиҳаларини тайёрлайди;
– аъзо ташкилотларнинг ёшлар билан иш олиб боришдаги тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва ижобий иш тажрибаларининг оммалаштирилишини ташкил этади;
– ёшлар сиёсатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва ваколатли идораларга тақдим этади;
– жамоа келишувлари ва шартномалари лойиҳаларининг ёшлар ҳуқуқларига оид масалаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда иштирок этади;
– республикада ёшлар масалаларига оид статистик маълумотларни таҳлил қилиб бориш асосида уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
– ёшларнинг ишга жойлашиши ва иш жойларида қўнимлилиги таъминланиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўяди ва мониторинг олиб боради;
– жамоа келишувлари ва шартномаларига ёшларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча имтиёзлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаёди;
– ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказади;
– ёш касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масаласида касаба уюшмалари органлари ва иш берувчиларга таклифлар киритади;
– касаба уюшмаларига аъзо бўлиш тартиби ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб боради;
– ёшлар масалаларига тааллуқли анжуман, конференция, форум, семинар ва давра суҳбатларини ўтказади;