Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қарорлари ва бошқа ҳуқуқий-меъерий ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши бўлимлари тўғрисидаги Низом талабларига риоя этган ҳолда ташкил қилади ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустахкамлаш, маърифий, маданий соҳаларда миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, ҳар қайси ижтимоий тоифа ва қатламда маънавиятни юксалтириш бўйича, меҳнаткашлар ва ёшлар ўртасида оммавий маърифий-маданий, спорт ишларини олиб боради;
Маданият муассасалари, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш оромгоҳлари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш даражасини оширишда иштирок этади. Уларнинг малакасини ошириш ишларини олиб боради. Юқори ташкилотлар қабул қилган қарорлар, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши пленуми ва раёсат йиғилишларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди;
Тармоқлар касаба уюшмалари кенгашлари билан ҳамкорликда меҳнаткашлар ҳамда ёшлар ўртасида маданий-маънавий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Касаба уюшма аъзоларининг жисмоний соғлом бўлишларини таъминлаш учун улар ўртасида спорт тадбирларини уюштиради, уларни дунёқарашини юксалтириш мақсадида корхоналар, ўқув юртлари, маҳаллаларда турли кўрик-танловлар, учрашув ва кечалар ташкил этади.
Меҳнат жамоалари, ўқув юртларида бадиий ҳаваскорлик жамоалари, тўгараклар, кутубхона ва клубларнинг фаолиятини юритишда амалий-услубий жиҳатдан кўмаклашади;
Ёзги дам олиш мавсумида соғломлаштириш ишларини ташкил этади. Ўсмирлар ўртасида маданий-маърифий спорт тадбирларини юқори савияда уюштирилиши, ёшларнинг истиқлол ғоялари ва ватанпарварлик руҳида камол топишларига эришиш бўйича режалар ишлаб чиқади ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилади;
Тармоқлар касаба уюшмаларининг оммавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш борасида олиб бораётган фаолиятларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатади, илғор иш усулларини оммалаштиради;
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ижтимоий суғурта ва молия бўлими билан ҳамкорликда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари, маданият муассасалари, спорт масканлари, соғломлаштириш оромгоҳларида оммавий-маданий ҳамда спорт ишларига сарфланаётган маблағлардан фойдаланиш тартибини назорат қилади;
Давлат дастурлари лойиҳаларини, меҳнаткашларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантириш, миллатлараро муносабатларини ҳимоя қилишнинг истиқбол ва жорий режаларини ишлаб чиқишда, бу хусусда таклифлар киритишда иштирок этади. Бу масалалар бўйича маҳаллий ҳокимлик ва манфаатдор давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан алоқа ўрнатади.
Жамоа шартномалари ва битимлар тузишда ўз ваколати доирасида иштирок этади.
Болалар ва ўсмирларнинг дам олиши, уларни соғломлаштиришда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.
Мулкчилик шаклидан қатьий назар касаба уюшмаларига аъзо барча корхона, ташкилот ва муассасаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, моддий техник жиҳатдан таъминланишида ва спорт базасини кенгайтирилишида иштирок этади.