Click to listen highlighted text!

Молия бўлими

МОЛИЯ  БЎЛИМИ

            Аҳолига кўрсатилган сервис ва пуллик хизматлар буйича хар ойнинг 3- санасигача Федерация Кенгашига маълумот бериш

            Аъзо ташкилотлардан йиғиладиган аъзолик бадалларини юқори ташкилотларга ўтказилишини доимий мониторинг қилиш, мавжуд қарздорликни таҳлил этиш ва бартараф этиш чораларини кўриш.

            Касаба уюшма бюджети ҳисобидан яратилган иш ўринлари буйича Федерация Кенгашига маълумот бериш

      Ижтимоий суғурта бўлими томонидан ҳар чоракда давлат солиқ бошқармаларидан йиғилган ягона ижтимоий тўлов маблағлари тўғрисида олинган маълумот бўйича уларга нисбатан хисобланган иш ҳақи фондининг 1% миқдоридаги маблағларни хақиқатда йиғилган аъзолик бадаллари билан таққослаш ва уларнинг тенг улушларида бўлишини таъминлаш.

      «Касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш аҳволи тўғрисида»ги тартибни, жойлардаги касаба уюшмалари ташкилотларида ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ва раёсат йиғилишига киритиб бориш.

       Ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан фойдаланилган санаторий йўлланмалари учун қисман тўловларнинг ундирилишини ва ташкилотларга бериладиган ҳар бир йулланмалар бўйича ўз вақтида ишчи ходимларнинг жунатишини таҳлил қилиш, ташкилотлардан муддати ўтган йўлланмаларни хат орқали санаторияларга жойлашшишини таъминлаш ва аъзолик бадаллари ҳисобидан берилган санаторий йўлланмаларининг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат олиб бориш.

            Давлат солик инспекциясига ягона ижтимоий (25%- 7,5%) тўловлар буйича, жисмоний шаҳсларнинг даромад солиғи буйича, Гулистон шахар Халк банкига жисмоний шахсларнинг жамғарилиб борадиган пенсия ҳисоб варқасига 1% ажратмалар бўйича хисоботини, жорий йилнинг ҳар чорагида ўз вақтида топшириш.

            Вилоятда янги ташкил этилган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхатини жойлардаги тегишли ташкилотлардан олиш, уларда касаба уюшмаларини тузиш ва аъзолик бадалларини ўз вақтида йиғиш.

          Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига аъзо ва тасарруфдаги ташкилотлар балансида бўлган асосий воситалар ва товар–моддий бойликларни инвентаризациядан ўтказиш ва йил якуни буйича Федерация Кенгашига жадваллар асосида маълумот бериш.

             Жорий ҳисоб рақамидан пул кучириш йули билан ҳамда корпоратив пластик карта орқали сотиб олинган товар моддий бойликларни ҳисобини юритиш ва ҳисобдан чиқарилишини назорат қилиш.

            Шартномалар асосида бирлашмага кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирилиши ва ҳисоб-китобларни амалга оширилишини назорат қилиш.

            Бирлашма ҳисоб варақалари орқали амалга ошириладиган амалиётлар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларни расмийлаштириш ва назорат қилиш.

                   Ишчи ходимларнинг аризасига асосан ойлик иш хакидан маълумотларни ёзиш ва ишчи ходимга тақдим этиш.

                 Хар ой якуни буйича ишчи ходимларга табел асосида иш ҳақи хисоблаш, банкдан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун нақд пул олиш, ишчи ва ходимлариш ҳақларини пластик карточкаларига кучириш ва ҳисобланган мажбурий тўловларни ДСИга ўтказишни амалга ошириш.

      Ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлари ҳисобини юритиш, ҳужжатларни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилиши устидан назорат қилиш.

             Хар ойнинг 7-санасига қадар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига буюртма ва кафолат хатини тақдим этиш, ажратилган пенсия маблағлари бўйича туловларни амалга ошириш.

           Бирлашма маъмурий биносидаги бўш турган хоналарни, ижарага бериш учун шартномалар тузиш, ижара тўловлари бўйича ижарачиларга ҳисоб фактуралар тақдим этиш ва тушган маблағларни ҳисобини юритиш.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!