Савол-жавоб

misol uchun birorta savol?

javobini bu joyga  yozasiz

Print Friendly, PDF & Email

Бола парваришлаш таътилидан ходим ишга қайтганидан сўнг, ўриндош сифатида ишловчи ходимнинг муқаддам тузилган муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилиниш тартиби қандай?

Муддатли меҳнат шартномасини  муддати тугаши муносабати билан бекор қилинади. Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган муддатли меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Ш.Умаралиева Юридик бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email

Ходим томонидан унинг ҳохишига кўра тузилган меҳнат шартномани бекор қилиш тартиби қандай?

 Ходим  номуайян муддатга тузилган  меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам,  иш берувчини икки хафта олдин ёзма равишда огохлантириб, сўнгра бекор қилишга ҳақлидир. Огохлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

11. Ш.Мустафақулова, Вилоят СПИД маркази бош хамшираси, Гулистон шаҳри, 5 мавзе,  56- уй  8- хонадонда истиқомат қилади.

Print Friendly, PDF & Email

Иш вақтидан ташқари иш учун тўланадиган ҳақ турлари?

Иш вақтидан ташқари ишлар ва дам олиш ҳамда байрам кунларидаги ишлар учун қонунда белгилаб қўйилганидек камида икки хисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори Жамоа шартномасида кўрсатилади. Агарда у бўлмаса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан  келишиб белгиланади.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг ҳохишига кўра, бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин.

10. И.Тўйчиев, Гулистон тумани, Гулистон қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежида ишлайди, Гулистон  тумани, Зарбдор қишлоғида истиқомат қилади.

Print Friendly, PDF & Email

Ходимни бошқа доимий ишга ўтказиш тартиби қандай?

 Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Агарда объектив сабабларга кўра меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифасини давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга  мутахассислиги ва малакасига  мувофиқ келадиган ишни (ходим бажараётган ишига  ёки эгаллаб турган лавозимига  номувофиқ бўлса, мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этадиган бошқа ишни) бундай иш бўлмаган тақдирда эса, -корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни  таклиф этиши шарт. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки  корхонада мувофиқ келадиган  иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилинади.

9. А Қосимов.  Янгиер шаҳар алоқа бўлимида ишлайди, Янгиер шаҳри,  А.Темур кўчаси  21-а уйда яшайди.

Print Friendly, PDF & Email

Бола парваришлаш таътили муддатлари қандай?

Хомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан кейин аёлнинг ҳохишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунда белгиланган тартибда нафақа тўланади.

8. Г.Ярбекова. Мирзаобод тумани, Мирзаобод ҚВПда ишлайди. Мирзаобод тумани, Боғистон маҳалласида истиқомат қилади.

Print Friendly, PDF & Email

Нафақа (пенсия) таъминотига эга бўлган ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

одимнинг  пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига  мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходим камида икки ой олдин ёзма равишда огохлантирилиб, олдиндан касаба уюшма қўмитаси  розилигини олган холда тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

7. Н.Мавланова. Гулистон шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ишлайди, Гулистон шаҳар Наврўз кўчаси 4 уйда истиқомат қилади.

Print Friendly, PDF & Email

Интизомий жазо турларига нималар киради?

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қуллашга ҳақли:

1) Хайфсан;

2) Ўртача ойлик иш ҳақидан ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш хақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима жазоси назарда тутилган бўлса қўлланилади) жарима интизомий жазоси;

3) Меҳнат шартномасини бекор қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилмаган жазоларни қўллаш тақиқланади:

6. А.Нуралиев, Гулистон тумани, Улуғбек қишлоқ хўжалик коллежи касаба уюшмаси раиси вазифасида ишлайди. Гулистон тумани, Янги-хаёт СИУда истиқомат қилади.

Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат шартномасини Иш берувчи томонидан бекор қилиниши тўғрисида тушунча берсангиз?

Ҳар қандай тузилган меҳнат шартномасини  иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт.

5. У.Жўраева, «Гулистон-экстракт-ёг»  ОАЖ лобаранти, Гулистон шаҳар 3- мавзе 17 уй 53 хонадонда истиқоматқилади.

Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланиш тартиби қандай?

Иш берувчининг ташаббуси билан, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно.

-иш берувчи ва ходимнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган холларда яъни, Харбий ёки муқобил хизматга чақирилганда;

шу ишни илгари бажариб келган ходим қайта ишга тикланган тақдирда;

ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни бажаришга тўсқинлик қилса;

Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

  1. Н.Юлдашева, «Гулистон-экстракт-ёғ»  ОАЖ лобаранти, Гулистон шаҳри,        3- мавзе, 77- уй,  8-хонадонда истиқоматқилади.
Print Friendly, PDF & Email

Фуқаро ишга қабул қилиниши жараёнида қандай турдаги ҳужжатлар талаб қилинади?

Ишга жойлашиш учун ҳар бир фуқаро;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат;

-16 ёшга тўлмаган шахслар эса туғилганлик тўғрисида гувохнома ва турар жойидан маълумотномани;

-Меҳнат дафтарчасини (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно). ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотномани;

-Харбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишлигича харбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

-Бундан ташкари қонунда белгиланганидек махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганида, Олий ёки касб ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом(ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувохномани ёки бошқа тегишли ҳужжат)ни тақдим этади;

-Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади

  1. Б.Рахмонқулов, Ховос тумани, Қахрамон ҚВП шифокори, Ховос тумани, Қахрамон қишлоғида истиқомат қилади.
Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат шартномасини ходим ташаббуси билан бекор қилиниши қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97 моддасига кўра меҳнат шартномаси қуйидаги холларда бекор қилиниши мумкин:

– тарафларнинг келишувига кўра;

– тарафлардан бирининг ташаббуси билан;

– муддатнинг тугаши билан;

– тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;

– меҳнат шартномасиджа назарда тутилган асосларга кўра

– янги муддатга сайланмаганлиги ёхуд сайланишда қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.

“Ҳуқуқингизни биласизми? савол-жавоблар рукни”

А.Турдалиев, вақтинча ишсиз, Баёвут тумани, Маданият маҳалласида яшайди. 

Print Friendly, PDF & Email

Ходимни бошқа ишга ўтказиш қандай амалга оширилади?

Бошқа доимий ишга ўтказишга-унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақатгина ходимнинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.

Меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда – корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

Print Friendly, PDF & Email

Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби қандай?

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун эса ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос ҳисобланади.

Корхона рахбари ўз ваколати доирасида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади.Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади.

Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат шартномасининг шакли қандай?

Меҳнат шартномаси ёзма равишда, икки нусхада тузилади, бир хил кучга эга бўлади ва хар бир тарафга сақлаш учун топширилади.

Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади. Ходим ва иш берувчи томонидан имзоланиб, имзоланган муддати қайд этилиб қўйилади.

Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат шартнома бекор қилинганда меҳнат дафтарчасини бериш тартиби қандай?

Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.

Print Friendly, PDF & Email

Ёшга доир пенсияга чиқиш тартиби қандай?

Ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асорсларда, эркаклар- олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар-эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.

Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, тегишли ҳолларда, меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади.

Print Friendly, PDF & Email

Ишловчи 2-гуруҳ ногиронига бериладиган имтиёзлар қандай?

Иш берувчи минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.

ТМЕКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

1 ва 2-гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

1 ва 2-гуруҳ ногиронларига ўттиз календар кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Print Friendly, PDF & Email

Ходим учун белгиланган иш вақтининг нормал муддатлари қандай?

Ходим учун белгиланган иш вақтининг нормал мудати ҳафтасига қирқ соатдан ортиб кетмаслиги керак.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Print Friendly, PDF & Email

Ишловчи 2 гуруҳ ногиронига иш ҳақининг камайтирилиши мумкинми?

ТМЕКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

2-гуруҳ ногиронига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

Print Friendly, PDF & Email

Ходимларга меҳнат таътилларини бериш тартиби қандай?

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин берилади. Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади. Таътил қуйидаги ходимларга уларнинг ҳоҳиши бўйича олти ой ўтмасдан олдин берилади:

–          аёлларга-хомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;

–          ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

–          муддатли ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга;

–          ўриндошлик асосида ишлаётганларга-асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда;

Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътилни, шунингдек ушбу Кодекснинг 137-моддасида кўрсатилган йиллик қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади.

Print Friendly, PDF & Email

Соғлиги бўйича 2-гуруҳ ногирони сменали ишларга жалб қилинадими?

Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Print Friendly, PDF & Email

Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати қанча?

Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди.

Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат шартномасининг муддатлари ҳақида тушунча берсангиз?

Меҳнат шартномалари: Номуайян муддатга, беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуаян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат шартномасининг мазмуни ҳақида тушунча берсангиз?

Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви, (яъни иш берувчи ва ходим) шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар билан белгиланади.

Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:

-иш жойи,

-ходимнинг меҳнат вазифаси-мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим,

-ишнинг бошланиш куни,

-меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати,

-меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари,

Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

Print Friendly, PDF & Email

Меҳнат дафтарчаларини расмийлаштирилиши қандай?

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий хужжатидир.

Иш берувчи томонидан корхонага ишга келиб беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини расмийлаштириши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари( сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Print Friendly, PDF & Email

Буйруқ корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан имзоланадими?

Буйруқ фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланиши керак. Бундай мансабдор шахс, одатда корхона раҳбари ҳисобланади. Мулкдор томонидан берилган ваколат доирасида раҳбар корхонага ишга қабул қилинаётган ходимлар билан меҳнат шартномаси тузади ва имзолайди. Раҳбар ишга қабул қилиш ва буйруқларни имзолаш ҳуқуқини бошқа мансабдор шахсга махсус буйруқ орқали беришга ҳақлидир.