Click to listen highlighted text!

БАЙРАМ АРАФАСИДА САЁҲАТ

      Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, шунингдек “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсати қарорига кўра вилоятимиз ҳудудларида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши томонидан байрам муносабати билан   3-4-5 март кунлари 210 нафар аёл, шу жумладан, 20 нафар эҳтиёжманд аёл учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил қилинди.   Сирдарёлик хотин-қизлар пойтахтнинг энг ҳашаматли биноларига, обидаларига қадам ранжида қилдилар. Шу куни   “Истиқлол” санъат саройидаги  байрам концерт дастурини   ҳам томоша қилдилар.

    Тармоқнинг Боёвут туман Кенгаши томонидан ҳам 100 нафар энг фаол аёллар Тошкент шаҳрига саёҳатга олиб борилди, уларга ҳам касаба уюшмалари томонидан 3-4-5 март кунлари бўлиб ўтган гала-концертга бепул чипталар совға қилинди.

      – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган бундай тадбирлар 15 мартга қадар давом этади, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Хайрулла Аминов. – Хусусан, вилоятимиздан 500 нафарга яқин аёлнинг  10  март куни Самарқанд шаҳрига, 11-12- март кунлари Хива шаҳрига  саёҳатлари ташкиллаштирилади.

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!