Click to listen highlighted text!

МАКТАБЛАР УЧУН МУКОФОТИ АВТОМОБИЛЬ БЎЛГАН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

               Сирдарё вилоятида “Энг  яхши  мактаб”, “Энг  яхши  мактаб  директори”   ва    “Энг  яхши  фан ўқитувчиси”   танловлари  эълон  қилинди.  Ғолиблар    ўқув   йили   охирида   аниқланиб,  уларга   автомобиль  тақдим   этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Ғофиржон  Мирзаев маълум қилди.

              Шунингдек, кун тартибидаги ушбу масала хақиқатда жиддийлиги, ҳар бир раҳбар учун бундан буён мактаб иши виждон  иши  бўлиши шартлиги айтиб ўтилди.  Ҳафтанинг   ҳар  жума куни  “Мактаб  куни”  деб  белгиланди.

               Билимли   ўқувчиларни  қўллаб-қувватлаш    мақсадида   барча   туман,  шаҳар   мактабларининг 10  нафар   ўқувчиларига  планшет,   компютер  бериш   тартиби  жорий   этилиши алоҳида таъкидланди.

Озода МАМАДАЛИЕВА

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!