Ташкилий ишлар бўлими

Ташкилий ишлар бўлими

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2014 йил 

             “ 3 ”ноябрдаги 21/2-о сонли қарорига             

 илова        

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппаратида иш юритиш бўйича

Й Ў Р И Қ Н О М А

 I .УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Давлат стандарти O’zDSt 1157:2008 “Ташкилий-фармойиш ҳужжатлари. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талаблар”га мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши (келгуси ўринларда “Кенгаш” деб юритилади) ишчи аппаратида (келгуси ўринларда “Кенгаш аппарати” деб юритилади) ҳужжатларни тайёрлаш ва улар билан ишлаш тартибини белгилаб беради ҳамда барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотларида иш юритишни ташкил этиш бўйича намунавий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

Унинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва бирлашма кенгаши ва раёсатининг қарорлари ҳамда вилоят ҳокимлиги қарор ва фармойишларини ижро этиш ва ижросини назорат қилишнинг ягона тизимини таъминлашга, шунингдек, республика касаба уюшмалари ташкилотларида иш юритишни ташкил этишга қўйиладиган талабларни белгилашдан иборат.

1.2. Хизмат ҳужжатлари Кенгашнинг мулки ҳисобланади ва улар билан ишлаш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

1.3. Кенгаш раисининг рухсатисиз:

– хизмат ҳужжатларидан нусха олиш ва бирор-бир шахсга бериш;

– жорий иш юритиш ҳужжатларини бошқа ташкилотларга бериш, улар билан бегона шахсларни таништириш;

– Кенгаш фаолиятига оид материалларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун бериш тақиқланади.

1.4. Тармоқ касаба уюшмалари органлари ҳамда тасарруфдаги ташкилотлар ишчи аппаратларида иш юритишни мазкур Йўриқнома асосида ташкил этишлари ёки тузилмалари, мавжуд штат бирликларини инобатга олган ҳолда, ўз йўриқномаларини ишлаб чиқишлари мумкин.

1.5. Мазкур Йўриқнома қоидалари ва талаблари “Махфий” ва “хизматда фойдаланиш учун” деган белги қўйилган ҳужжатларга, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

1.6. Кенгаш аппаратида иш юритишнинг аҳволи юзасидан масъулият Кенгаш раиси ўринбосарининг, Кенгаш аппарати бўлимларида иш юритишни ташкил этиш ва унинг тўғри олиб борилиши юзасидан масъулият эса-тегишли бўлимлар мудирларининг зиммаларига юклатилади.

1.7. Кенгаш аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими, Ишлар бошқармаси кенгаш аппаратида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш, ҳужжатларнинг сақланишини ҳамда унинг аҳволи юзасидан умумий назоратни ташкил қилади.

Кенгаш аппаратига янги ишга келган масъул ходимларни бирлашма кенгашининг иш тартиби (регламенти) ва ушбу йўриқнома билан таништириш ходим ишга қабул қилинаётган бўлим мудири зиммасига юклатилади.

1.8. Кенгаш аппаратига келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойи, Федерация Кенгашининг Мажлиси ва Раёсати қарорлари, кўрсатмалари, вилоят ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар билан аппарат ходимларини таништириш Кенгаш раиси ёки раис ўринбосарининг топшириғига биноан кенгаш аппарати  ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Print Friendly, PDF & Email