ЯНГИЕР ШАҲАР 1-СОН ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШЛИЛОТИДА УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
Янгиер шаҳар 1-сон Давлат мактабгача таълим ташлилотида умумий йиғилиш бўлиб ўтди
2025 йил 03 март куни Янгиер шаҳридаги 1-сон Давлат мактабгача таълим ташлилоти жамоасининг 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У Алланазаров иштирок этди.
Дастлаб жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. 1-сон Давлат мактабгача таълим ташлилоти маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси: К Ахмирзаеванинг жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисоботи эшитилди. Йиғилишда жамоа шартномасини бажарилиши бўйича далолатнома-маълумотнома йиғлиш қатнашчиларига таништирилди.
Жамоа шартномасини 2024 йилда бажариилиши қониқарли деб топилди.
Бошлангич қасаба уюшма қўмиитасининг ҳисобот-сайлов йигилишида бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси: К Ахмирзаеванинг 2020-2025 йилларда қўмита фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Муҳокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2025 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Фаолияти якунланган бошлангич касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайлов Очиқ авоз бериш йўли билан ўтказилиши жамоа томонидан мақулланди. Сайловга номзодлари қўйилган 3 нафар ходимларга ДМТТдаги касаба уюшма қўмитаси аъзолари очиқ авоз бердилар. Авоз бериш натижаларига кўра Ахмирзаева Кимё касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида сайланди.
Жамоа томонидан бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосарлигига ва касаба уюшма қўмитаси аъзолигига сайловлар очиқ авоз бериш йўли билан ўтказилиши мақулланди. Шундан сўнг бир нафар бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари ва уч нафар бошлангич касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайландилар.
Таълим ва фан ходимлари Янгиер шаҳар Кенгашининг конференсиясига делегат этиб бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси : Ахмирзаева Кимё сайланди

