Click to listen highlighted text!

БАРЧАНИ ФАОЛЛИККА ЧОРЛАЙМАН

Муҳтарам  Юртбошимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган «Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир» сарлавҳали маърузаси филиалимизда  «Соғлом она ва бола йили»да ўтказилган биринчи «Маънавият соати» тадбирида кенг муҳокама этилди.

Маърузачи, Гулистон Давлат университети доценти, сиёсатшунос олим Равшанбек Маҳмудов Президентимиз маърузаларида қайд этилганидек  Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олгани қайд этилганлигини,  ўтказилган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини, ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилаётганлигини, шу билан бирга иш билан банд жами аҳолимизнинг 77 фоиздан ортиғи  мазкур тармоқда меҳнат қилаётгани, ўз пешона тери билан нафақат ўз оиласини боқаётгани, балки мамлакатимиз бойлигига бойлик қўшаётгани, аввало, мустақиллик бизга очиб берган имкониятларнинг яққол исботи эканлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди. Айниқса, 2016 йилда ижтимоий соҳага Давлат бюджети жами харажатларининг 59,1 фоизи ёки ўтган йилга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилишига иштирокчиларнинг эътиборини қаратди. Бу маблағлар таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларнинг шиддат билан ривожланишига олиб келади, деб таъкидлади маърузачи ўз сўзида.

Муҳокамада сўзга чиққанлар ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимига қаратилган амалий таклиф ва ташаббусларни илгари суришда касаба уюшмаларининг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтдилар.

Мен ҳам  юртбошимизнинг Вазирлар Маҳкамасидаги йил якунлари ҳамда бюджет параметрларига бағишланган маърузаларини диққат билан тингладим.   Белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда барчанинг ўз ўрни бўлиши керак, деб ўйлайман. Ҳар биримиз  бугунги кунда мен вилоятимиз ва юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига нима ҳисса қўшдим, деб ўзимизга савол беришимиз керак. Юртбошимиз  айтганларидек,  озод ва обод Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллиги кенг нишонланадиган 2016 йилга катта мақсад ва режалар билан қадам қўйдик, янги тарихимизнинг энг ёрқин саҳифасини ташкил этадиган ана шу буюк санага ҳар томонлама муносиб ва салмоқли ҳисса қўшиш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун улкан шарафдир. Биз бу юксак ишончни оқлашга бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилмоғимиз зарур ва лозим.

 

Бобур Тожибоев, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!