Click to listen highlighted text!

ФЕРМЕРЛАР ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛДИ

Яқинда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Сирдарё вилоят фермерлар Кенгаши ҳамкорлигида Сардоба туманида ўқув-семинари ташкил этилди. Семинарга туманда фаолият юритадиган 73 нафар  фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф этилдилар.

Семинар кун тартибига қўйилган масалалар – Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни ва Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ости меъёрий ҳужжатлар ҳамда  Фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазаси тўғрисида бирлашма Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларининг асосий мақсади, шу жумладан, 132-сонли “Меҳнат қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги конвенцияларнинг мазмун моҳияти тўғрисида бирлашма ташкилий бўлими етакчи мутахассиси Мавлон Жўлановлар маъруза қилдилар.

Маърузачи Б.Исматов  Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни ва Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ости меъёрий ҳужжатлар ижроси таъминланиши, уларга риоя этилишига бўлган талаблари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  Ўн саккиз ёшга етмаган шахсларнинг меҳнати қўлланиши таъқиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й.)га мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат   шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги, кўтаришлари ва ташишлари мумкин оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмаслигини айтиб ўтди.

Кун тартибидаги иккинчи масала- Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларининг асосий мақсади, шу жумладан, 132-сонли “Меҳнат қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги конвенцияларнинг мазмун моҳияти  юзасидан сўзга чиққан М.Жўланов иштирокчилар эътиборига махсус тайёрланган слайдлар орқали кенг тушунчалар берди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

Худди шундай ўқув-семинарлари вилоятимизнинг яна 4 та тумани –Боёвут, Гулистон, Ховос ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтди.

 

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири    Б.Исматов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!