Click to listen highlighted text!

ҲАР БИРИМИЗ ҲИССА ҚЎШАМИЗ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида «Маънавият соати» тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Эшназаров  бошқариб борди. Сўзга чиққан Гулистон Давлат университети доценти Р.Маҳмудов Муҳтарам  Юртбошимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган «Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир» сарлавҳали маърузаси  мазмун-моҳияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига кенг тушунчалар берди.

Маърузачи томонидан Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олгани қайд этилганлигини,  ўтказилган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини, ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилаётганлигини, шу билан бирга иш билан банд жами аҳолимизнинг 77 фоиздан ортиғи  мазкур тармоқда меҳнат қилаётгани, ўз пешона тери билан нафақат ўз оиласини боқаётгани, балки мамлакатимиз бойлигига бойлик қўшаётгани, аввало, мустақиллик бизга очиб берган имкониятларнинг яққол исботи эканлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди. Айниқса, 2016 йилда ижтимоий соҳага Давлат бюджети жами харажатларининг 59,1 фоизи ёки ўтган йилга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилганлигига иштирокчиларнинг эътиборини қаратди. Бу маблағлар таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларнинг шиддат билан ривожланишига олиб келади, деб таъкидлади маърузачи ўз сўзида.

Муҳокамада сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси К.Акбутаев, ташкилий бўлим мудири Б.Ҳайдаров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштанов ва  Ховос туманидаги «Гулбаҳор» қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи БКУҚ раиси А.Худойбердиевлар ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимига қаратилган амалий таклиф ва ташаббусларни илгари суришда касаба уюшмаларининг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтдилар. Юртбошимиз ўз маърузаларида олдимизга қўйган вазифаларни амалга оширишда ҳаммани фаолликка чорладилар.

Тадбир қизғин савол-жавоб, мунозара тарзида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!