Click to listen highlighted text!

НАЗМ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

Шу кунларда шеърият мулкининг султони –Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги бутун мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Вилоят касаба уюшмалари тизимидаги барча муассаса, ташкилот ва корхоналар меҳнат жамоаларида ушбу байрамга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Буюк шоир меросига эҳтиром  ила йўғрилган маънавият соати вилоят давлат солиқ инспекцияси фаоллар залида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Республика давлат муассасалари ва  жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси А.Тожиев, вилоят Маънавият ва тарғибот  маркази ходими шоир Алишер Нурбоев ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасидан масъул ходимлар иштирок этдилар.

Сўзга чиққан шоир  А.Нурбоев Алишер Навоий асарларининг замонавий  адабиётига таъсири, шоир қолдирган бой адабий мероснинг бугунги ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида, Навоий ижодида адолат принциплари ҳақида маъруза қилди ва шоир ғазалларидан намуналар ўқиб берди.

Сўзга чиққан маърузачилар ўзбек заминида етишиб чиққан, бугун ижодий ва илмий меросларини бутун дунё ўрганаётган бобокалонларимиз, шу жумладан, Навоий сиймосига дунёнинг барча бурчакларида эҳтиром кўрсатилаётгани ҳақида фахрланиб сўзладилар.

Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳам шеърият мулкининг султони ҳазрат Навоийнинг ғазалларини ёддан ўқиб, бу борадаги билимларини намойиш этдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!