Click to listen highlighted text!

ЭЗГУ ВА ХАЙРЛИ ИШЛАР САРҲИСОБИ

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман Кенгаши педагог ходимлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, маданият ходимлари, талаба-ўқувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг меҳнат ва таҳсил олиш шароитлари муқобиллиги ва хавфсизлиги, соғломлаштирилиши масалалари бўйича бир қатор ишлар олиб бормоқда.

Бугунги кунда туман кенгашимиз тасарруфида  34 та умумтаълим мактаби, 15 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та касб-ҳунар коллежи, 3 та мактабдан ташқари муассасалари, 1 та ХТМФМТТЭБ  ва 1 та маданият ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Улар 3020 нафар касаба уюшма аъзоларини бирлаштиради.

Касаба уюшма аъзоларининг 1835 нафарини аёллар, 1508 нафари ёшлар, ишловчи ходимларнинг 46 нафарини пенсионерлар, 14 нафарини ногиронлар ва 102 нафарини кам таъминланганлар ташкил этади. 2015 йил феврал ойида 55 та ташкилотларнинг барчасида ҳисобот сайловлари  ўтказилиб, 5 нафар бошланғич касаба уюшма кўмитаси раиси янгидан сайланди.

Маълумки, жамоа шартномаси ходимларнинг  ижтимоий- иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини   ҳимоя қилишда  кафолатли ҳужжат ҳисобланади. Шу боис ҳам

худудий (тармоқ)келишув ҳамма ташкилотларда  иш берувчи ва касаба уюшма қўмиталари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган 55та жамоа шартномасининг  мазмун – моҳияти янада бойитилиши, улар орқали жами 2062 нафар ишловчилар манфаатлари таъминланишига бош эътибор қаратилди.

Натижада ҳуқуқий ҳужжат орқали ходимларнинг тўла бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини барпо этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, меҳнат шартномаларини  тузиш ва бекор қилиш чоғида қонун  меъёрларига риоя этилиши таъминланмоқда.  Бажарилган ишлар йилда камида бир марта меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида муҳокама этилиши, белгилаб қўйилган имтиёзлардан барча ходимлар тенг фойдаланишини касаба уюшма ташкилоти томонидан назорат қилиб бориши натижасида ходимларнинг касаба уюшмаларига бўлган  ишончи тобора ортиб бораётганини сезишимиз мумкин.

Таҳлиллар ёрдамида жамоа шартномасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши учун ҳар бир ходимга сарфланаётган ўртача маблағ миқдори йил сайин ошиб бораётгани гувоҳи бўламиз.

Шу ўринда касаба уюшмаси томонидан меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштириш сифатини ошириш борасидаги  ишлар сони ортаётганини алоҳида таъкидлаш мумкин. Жумладан, туман касаба уюшмаси кенгаши томонидан соҳада меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш 2015 йилда касаба уюшма бюджети томонидан 29 нафар ходимларга, шундан 5 таси оила аъзоларига ҳамда ижтимоий суғурта бюджети томонидан 12 нафар ходимларга “Турон”, “Чинобод”, “Ботаника”, “Умид гулшани”, “Чортоқ”, “Чимён”, “Бўстон”, “Ибн Сино”, “Зомин”, “Оқтош” каби сиҳатгоҳларга имтиёзли равишда  йўлланмалар олиб берилди ва улар даволаниб ўз саломатликларини тиклаб қайтдилар. Йил  Дастурига асосан  1 нафар пенсионерга бепул йўлланма берилишига эришилди.

2015 йили ёз мавсумида хомийлар кўмагида тумандаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати ва 21-умумий ўрта таълим мактабларида кундузги оромгоҳ ташкил этилиб, кам таъминланган оила фарзандларидан 200 нафар болаларнинг дам олишлари ва соғломлаштиришлари ташкил этилди. Шунингдек, 25 нафар болаларга «Сирдарё» оромгоҳига жами йўлланмалар олиб берилди.

Сўнгги йилларда таълим, фан ва маданият ходимларини қадимий шаҳарларга саёҳатга олиб бориш одатий тусга айланди. Жумладан, 2011 йилда 42 нафар ходимлар Самарқанд  шаҳрига саёҳати ташкил этилган бўлса, 2015 йил 275 нафар ходимларга Самарқанд шаҳрига саёҳатлари ташкил этилиб, якунланган  йилда  31 нафар ходимларга Тошкент шаҳрига  концерт чипталари олиб берилди.

Ҳозирги кунда касаба уюшма қўмитаси хоналарининг замонавий тарзда жиҳозлашга кенг эътибор қаратилмоқда. Ушбу мақсадда 2015 йилда 10 та касаба уюшма қўмитаси хоналарига Касаба уюшмасига оид кўргазмали стендлар олиб берилди.

Касаба уюшмасида узоқ йиллик самарали ва фидокорона меҳнатлари учун моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йилдан-йилга ошиб бормоқда. Таълим муассасаларида 55 ва 60 ёшга тўлган 4 нафар, пенсия ёшига етган 3 нафар ходимларга пенсияга чиқишдан олдин, бир марталик ва корхоналарнинг собиқ ходимларидан 3 нафарига энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида моддий ёрдам берилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан 54 нафар фаолларга қимматбаҳо совғалар олиб берилиб,  2 нафар касаба уюшма фаолига энг кам иш ҳақи миқдорида маблағ пластик карточкаларига ўтказиб берилди.

Йил ҳисобига кўра 152 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга  моддий ёрдам берилди, 5 нафар кексаларга  озиқ-овқат махсулотлари олиб берилди.

Амалдаги жамоа шартномалари орқали 24 нафар тармоқ муассасаларида ишловчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари олиб берилди.

Шу жумдладан, спорт-соғломлаштириш ишларига ҳам кенг эътибор қаратилмоқда. 2015 йил давомида 5 та оммавий спорт мусобақалари ўтказилиб, унда 908 нафар ходимлар иштирок этишди.

Бу каби ўтказилаётган доимий спорт тадбирлари ходимларни чиниқтириб,   спартакиадаларнинг вилоят босқичларида юқори натижаларга эришишга замин бўлмоқда. Жумладан, 28-мактаб ўқитувчиси Рашидов Шерқул “Спорт- саломатлик  гарови”  шиорига эга  республика спартакиадасининг шахмат  тури бўйича,  8-мактаб ўқитувчиси Ботир Очилов, 21-мактаб ўқитувчиси Адилов, 24-мактаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Шерзод Тошматов ва бошқалар “КАСАБА-ТУР”  ҳаваскор велоспортчилар мусобақасининг вилоят босқичида 1- ўринларни эгаллашиб, республика босқичида иштирок этишди.

Хозирги вақтда тумандаги барча таълим муассасаларида “Маънавият ва маърифат” хоналари ташкил этилиб, улар миллий ғоя ва маънавият асослари бўйича берилган тавсиялар асосида жиҳозланган. Ташкилот ва муассасаларда бошланғич касаба уюшмалари томонидан  “Маънавият соатлари” режа асосида мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

2015 йилда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 543 маротаба маънавият соатлари ўтказилиб, уларда жами  2019 нафар киши иштирок этишди.

Туман  кенгашининг йиллик фаолияти давомида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштиришда, унинг мавқеини ошириш орқали аъзоларнинг ижтимиой иқтисодий ва ҳуқуқий манафаатларини ҳимоя қилишда бошқаларга намуна бўлган касаба уюшма фаоллари  1 -умумтаълим мактаби касаба уюшма кўмитаси Ш.Худойбердиева, 5-умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Саҳаддинова, 8- умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси А.Хўжамқулов, 10- умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси З.Узоқова, 13-умумтаълим мактаби  касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Худойбердиев ва бошқалар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтса бўлади.

«Соғлом она ва бола йили» касаба уюшма ташкилотлари зиммасига катта маъсулият юклайди. Соҳамиз вакиллари ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни камол топтиришдек хайри ишларда фаол иштирок этадилар.

Баходир Ахроров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!