Click to listen highlighted text!

СИЗ ҲАМИША ЭЪЗОЗИМИЗДАСИЗ!

          9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-5000-сонли Фармони ижроси юзасидан яқинда Сирдарё туманида истиқомат қилувчи 7 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари хонадонларига ташриф буюрилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўралова, туман ҳокими С.Назаров, туман ҳокими ўринбосари М.Хусаинова, туман мудофаа бўлими бошлиғи А.Хасанов, “Нуроний” хайрия жамғармаси туман бўлими раиси Р.Вейсалов ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари 7 нафар Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг хонадонларида бўлишиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Уларга Президент совғалари топширилди.
Шу муносабат билан хонадонларда уруш қатнашчилари эътиборига тумандаги мактаб ва мусиқа мактабларининг ўқувчилари иштирокида Ватан тинчлиги ва озодлигини мадҳ этувчи концерт дастурлари намойиш этилди.
Тумандаги Деҳқонобод маҳалласида истиқомат қилувчи Холқўзи бобо Тошқўзиев хонадонида ҳам ана шундай байрам тадбири бўлиб ўтди. Самимий ўтган мулоқотлардан сўнг Ватан тинчлиги ва озодлигини мадҳ этувчи концерт дастурлари намойиш этилди.
Уруш қатнашчиси Х.Тошқўзиевга вилоят хокими ўринбосари вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўралова томонидан Президент Фармони билан 2000000 (икки миллон) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти хамда навбатсиз автомашина олиш учун сертификат тантанали топширилди.

          Бахт шаҳар Тинчлик маҳалласи ҳудудида яшовчи уруш қатнашчиси Исроил бобо Элчибоев хонадонида Бахт шахридаги 10-мусиқа мактаби ўқувчилари иштирокида чиройли ўтган байрам концерт дастуриан сўнг Исроил бобога ҳам Президентимиз совғаси – 2000000 (икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳамда Гулистон шаҳридан кўп қаватли уйлардан жихозланган 2-хонали уйнинг калити топширилди.
Исроил бобо меҳмонлар ва ўқувчи ёшларга уруш давридаги қийинчиликлар, бомба овозлари, жанг майдонларида қолиб кетган юзлаб дўстлари ҳақида гапириб берди.
Шу куни вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўралова Чўлтўқай ҚФЙ Матонат маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Жамол Миразимовга ҳам мамлакатимиз раҳбарининг 2000000 (икки миллон) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти хамда навбатсиз автомобил олиш учун сертификатни топширди.
Шу куни нуфузли меҳмонлар Чўлтуқай ҚФЙ Зиёкор маҳалласида яшовчи, 1941-1945 йиллардаги Икки нчи жахон уруши қатнашчиси Иван Шведенконинг хонадонига бориб, уни табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан бериладиган бир марталик 2000000 сўмлик пул мукофоти ҳамда навбатсиз автомобил олиш учун берилган сертификатни топширдилар.
Шу ернинг ўзида тумандаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Уруш қатнашчиси И.Шведенко ўқувчилар томонидан уруш вақтида айтилган куй-қўшиқларни эшитиб, ёшларга уруш ватидаги қийинчиликлар, йўқотишлар ва йўқчиликлар ҳақида, шу тинч ва осуда юртимизни қадрига етиб, шукуроналик рухида яшаш ва ўқишлари ҳақида гапирди.

Шундай байрам тадбирлари Сирдарё шаҳридаги Ёшлик маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Мамед Бакиров, Ҳақиқат ҚФЙ Фаровон маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Сония Гаришенко ва Бунёдкор махалласида яшовчи уруш қатнашчиси Бобокалон Бахалов хонадонларида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу мўътабар бобожонларга ҳам Президентимиз совғалари – пул мукофоти ва навбатсиз автомобил харид этиш ҳуқуқини берадиган сертификатлар топширилди.

Нафиса Жўраева,Сирдарё тумани хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!