Click to listen highlighted text!

ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНАДИ

  Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида фаолият юритаётган ходимлар, шунингдек ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилиги ва бошқа соҳадаги ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган мавзуларда семинар ўтказилди.

         Семинарни Сирдарё вилоят архив иши худудий бошқармаси бошлиғи  Б.Холиқов бошқариб борди.

     Семинарда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов ва  бирлашма юридик бўлими мудири Ш.Умаралиевалар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.

     Дастлаб семинар қатнашчилари Б.Исматовнинг “Меҳнатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқий-норматив хужжатлар мазмуни, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси борасидаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар” мавзусидаги маърузасини тингладилар.

       Маърузачи бу борада ишчи-ходимларга батафсил тушунчалар берди.  Шундан сўнг сўзга чиққан маърузачи Ш.Умаралиева “Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигининг асосий меъёрлари ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенциялари, Одам савдосига карши курашиш тўғрисидаги қонун юзасидан тушунча, Ўзбекистон Республикасининг  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги  қонуни моҳияти тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасида ёшлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ва бунда касаба уюшмаларининг роли ҳақида сўзлаб берди. Маърузачи ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекси талаблари, уларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнатга оид муносабатлар ҳақида гапирди. У ўз сўзини давом эттирар экан, ҲМТнинг Ўзбекистонда ратификация қилинган Конвенциялари, Ўзбекистон Республикаси Одам савдосига қарши курашиш  тўғрисидаги қонуни моҳияти ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунини жойларда бажарилиши, мурожаатларга бўлаётган талаб ва эътибор, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши,  Ўзбекистонда ёшларга жуда катта эътибор қаратилаётганлиги, уларни билим олишлари, ўзлари ҳоҳлаган касб эгалари бўлишлари билан бирга уларни ишга жойлаштириш ҳақида  гапириб ўтди ва улар меҳнатини тартибга солиш борасида ишлаб чиқилган буклетлар тарқатилди.

         Семинар савол-жавобларга бой бўлди.

 Зебо Ҳайдарова

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!