Click to listen highlighted text!

КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК ?

    Вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаоллар залида 2016 й 26.08 да шу мавзуда маъанвият соати бўлиб ўтди.

    Тадбирда мактаб-инетрнат педагогик жамоаси ҳамда бу йил 5-синфга қабул қилинган ўқувчиларнинг 96 нафар ота-оналари иштирок этдилар.

     Тадбирни мактаб илмий бўлим мудири Зулфира Аҳмедова олиб борди. Сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими  масъул ходимлари Хайрулла Аминов ва Зебо Ҳайдаровалар “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги: Ким эдигу ким бўлдик?” мавзусида маъруза қилдилар. Маърузачилар 25 йил давомида юртимизда рўй берган янгиланишлар, бундан 25 йил илгариги Гулистон ва ҳозирги, замонавий Гулистон ҳақида, давлатимиз томонидан ёшларга яратилган имкониятлар, берилган имтиёзлар ҳақида, аҳолининг тинч-осуда ва фаровон ҳаётини кафолатлаб берувчи қонунлар ҳақида сўзладилар.

3

   – Ўзбекистонимиз билан қандай фахрланишимиз кераклигини биз бугун фарзандларимиздан ўрганишимиз зарур, – деди З.Ҳайдарова ўз сўзида. – Яқинда бўлиб ўтган Бразилиядаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон бокс жамоасининг дунё аҳлини ҳайратда қолдириб, биринчи ўринни эгаллагани, спортчи йигитларимизнинг Ватан байроғини юқори кўтариб, кўзига суриб, кўзида ёш билан давлат мадҳиясини куйлагани ватанпарварликнинг энг олий ифодаси эмасми? Мусаффо осмонимиз, истараси иссиқ ва меҳрибон, оқибатли ҳамюртларимиз, фаровон турмушимизга ҳар куни шукроналар айтиб яшамоғимиз керак. Шу кичкина шаҳримиздан қиёс. Бир вақтлар кўримсиз, қинғир-қийшиқ кўчалар, эски уйлар, шаҳар ўртасида қамиш босган ҳовлилар…Ҳозирги кунда янгиланиб бораётган Гулистонимиз замонавий ва гўзаллашиб бормоқда. Бунинг барчаси давлатимизнинг фуқароларга қилаётган ғамхўрлигидан даракдир.

    Шунингдек, иштирочилар эътиборига “Мустақиллигимиз – 25 ёшда!” слайди намойиш этилди.

      Тадбир сўнгида  мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Г.Солиева сўз олиб, маърузачиларга меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирди.

Бундай тадбирлар бугунги кунда вилоятдаги ҳар бир ташкилот, муассаса ва корхоналарда бўлиб ўтмоқда.

ВКУТБ  маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!