Click to listen highlighted text!

ҲЕЧ КИМ МЕҲР-ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН!

8 Март- халқаро хотин-қизлар куни арафасида Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасаларда қатор хайрия ва байрам тадбирлари, кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, туристик саёҳатлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда меҳнат жамоаларида ушбу тадбирлар ўтказилмоқда.

Хайрия тадбирлари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳам тизимли ташкил этилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали травматология бўлими ҳамшираси,  кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи Наргиза Гулмуродова ҳамда Сирдарё туманидаги 21- умумтаълим мактаби кутубхоначиси Манзура Кенжаевага Тошкент вилоятидаги “Бўстон” сиҳатгоҳига   бепул йўлланмалар ажратилди.  Яқинда бирлашма вакиллари  Ховос тумани Темирйўл кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Зарифа Искандарованинг хонадонида бўлишиб, ҳолидан хабар олдилар ҳамда унга касаба уюшмаларининг байрам туҳфаси – энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги пул маблағини ҳадя қилдилар.

               – Бундай тадбирлар Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасига қарашли Янгиер шаҳри ва Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат-уйларида ҳам ташкил этилади, – дейди тармоқнинг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Алишер Тожиев. – Хусусан, 4-5 март кунлари ушбу муассасаларда байрам дастурхони ёзилади, бу ерда истиқомат қилувчи опа-сингилларимиз учун совғалар тақдим этилади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!