Click to listen highlighted text!

Вилоят тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимларининг ҳуқуқий билими оширилди

      Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимлари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида навбатдаги хуқуқий семинар ўтказилди.

    Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева ҳамда вилоят адлия бошқармаси ходимлари З.Хайдарова ва А.Мавлоновлар Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш”, “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисидаги қонунлари моҳияти ва мазмуни, Инсон ҳуқуқлари тўғрисида  ўз маърузалари билан қатнашдилар.

   Тингловчилардан  ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан жавоблар берилди. Семинар охирида иштирокчилар мана шундай семинарлар кўпроқ ўтказилишини, ўзларига иш жараёнида фойдаланадиган  керакли ҳуқуқий маслаҳатлар олганлигини таъкидлаб ўтишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!