Click to listen highlighted text!

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот  ва маърифат  бўйича ишларни услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, ходимларнинг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича Гулистон академик лицейида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда жами бўлиб 300 га яқин давлат бошқарув органлари, шунингдек, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими  масъул ходимлари қатнашдилар.

02yushjzj

Семинарни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Тошқулов олиб борди. Семинарга Республика адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси бошлиғи А.Очилов, Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлари доценти, профессор Б.Тошевлар таклиф этилди. Семинар иштирокчилари эътиборига  “Аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш” ҳамда “аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларнинг кенг тарғибот-ташвиқот қилинишини ташкил этиш масалалари”, “Ҳуқуқий тарғибот соҳасида давлат бошқарув органлари, шунингдек жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг келишилган фаолият юритишларини таъминлаш”  мавзусида маърузалар ҳавола қилинди.

Ушбу тадбирдан иштирокчилар кўплаб янги маълумотларга эга бўлишди ва   бундай семинарларни яна ўтказиб борилиши юзасидан таклиф билдиришди.

Иштирокчилар томонидан тушган саволларга  мутахассислар томонидан тушунча ва жавоблар берилди. Семинар жуда сермазмун ўтди.

 

Юридик бўлими мудири                      Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!