Click to listen highlighted text!

БАҲОР МАЛИКАСИ

 

Яқинда Сайхунобод туманида  “Соғлом она ва бола йили”  дастури ижроси юзасидан ва Наврўз байрамига бағишлаб “Баҳор маликаси” номли кўрик-танлови ўтказилди.

“Баҳор маликаси” кўрик-танловининг асосий ғояси, мақсади, қизларни ўз соғлиғига этиборли бўлиш, соғлом онадан соғлом фарзанд тўғилади, ғоясини илгари сўриш, қизларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари хақида тушунчалар беришдан иборат бўлиб, ушбу  танловда 6 нафар қиз 5 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.

Қизғин кечган беллашувлардан кейин «Баҳор маликаси» номинациясига Сайёра Абдухолиқова, “Энг  малоҳатли ва истеъдодли қиз” номинациясига Шодия Исропулова,  “Энг  санъатсевар қиз” номинациясига Сарвиноз Абубакирова, “Энг  ораста қиз” номинациясига Умида Қаҳҳорова,  “Энг  пазанда қиз” номинациясига   Мафтуна Файзуллаева, “Энг яхши спорт севар қиз” номинациясига  Ирода Қурбонова лойиқ деб топилдилар.

Тадбир давомида  Сайхунобод туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида фаолият юритаётган “Сайхун наволари” ашула ва рақс дастаси йигитлари ўзларининг ажойиб чиқишларини томошабинларга тақдим этиб, уларга  яхши кайфият улашишди.

Ғолибларни тақдирлаш учун  сўзга чиққан Сайхунобод туман маданият ва спорт ишлари бўлими мудири Шуҳрат Баратов,  Сайхунобод туман хотин – қизлар қўмитаси раиси Дилором Жавлонова ва бошқалар  ғолибларни табриклаб, уларнинг ҳар бир чиқишлари ва интилишларини  эътироф этдилар.  Номинация ғолиблари ташкилотчиларнинг  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Азизбек  Хужамбердиев, Сайхунобод туман маданият ва аҳоли  олиш маркази тўгарак  жамоа ва студия раҳбари

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!