Click to listen highlighted text!

ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида ушбу  шиор  остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ховос тумани  2-ТИП спорт мажмуасида   ташкил этилган тадбир умумхалқ сайлига айланиб кетди. Унда Наврўз байрамининг тарихи, халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ҳақида ҳикоя қилувчи саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди. Бахшилар, фольклор ансамбллари ижросида куй-қўшиқлар, ўлан ва лапарлар янгради. Миллий спорт ўйинлари намойиш этилди.

– Истиқлол шарофати билан амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари самарасида ҳар кунимиз Наврўзга айланиб бормоқда, – дейди меҳнат фахрийси Зулфия Сирожиддинова . – Халқимиз эътирофига сазовор бўлган ижодкорлар иштирокидаги байрам дастури кайфиятимизни янада кўтариб юборди. Биз, нуронийлар мана шундай ёруғ кунларимиз абадий бўлишини сўраб дуо қиламиз.

Шунингдек,  «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси минтақавий филиали, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан турли хайрия тадбирлари ўтказилди. Янгиер шаҳри ва Сирдарё туманидаги «Мурувват» ногирон аёллар учун интернат-уйларида  бўлиб ўтган ана шундай тадбирларда ёлғиз қариялар, ногирон ва ҳимояга муҳтож кишиларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари тарқатилди.

 

Малика Мансурова, Гулистон Давлат университети талабаси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!