ХУНАР ХУНАРДАН УНАР
Хурматли газетамиз муштарийлари. Бу мақолани мен 65-ёшга кирган онахон ёзябман. Қувончимни сизлар билан баҳам кўрмоқчи бўлдим. Нима иш қилишни билолмай юрган онахонлар ва уй бекалари хамда ёшларимизга ибрат бўлар деб ўйладим. Невараларимдан бўшагач оиламга наф тегадиган бирор юмуш билан шуғулланишим кераклигини ўйлаб қолдим. Шу мақсадда Гулистон шаҳридаги «Машхура» ўқув фирмаси филиалига бордим. Бу ўқув даргоҳида уч нафар аёл ишлар экан. Бири Сурайёхон Тўйчийева тикиш-бичиш ва турли туман совғалар тайёрлаш бўйича иккинчиси пишириқ ва кондитер махсулотларини тайёрлаш бўйича Сайдуллайева Сайёра хамда сарторошлик йўналиши бўйича Худойбердийева Гўзалхонлар фаолият кўрсатишар экан, ёшлар ва қизиқувчан Ёши катталарга ўз хунарларини ўргатиб келишмоқда. Мен ўзим қизиққан соха қўл меҳнати бўйича Сурайёхонга шогирд тушдим. Сурайёхон менга хунармандчилик сирларини сабр тоқат билан ўргата бошлади. Бир ой давомида маржонлар, билак узуклар, тўй саватлари, зеб-зийнатлари учун кичик қутичалар ва хар-хил гуллар ясашни хамда абодоклар ва соч тўғноғичларни безашни ўргата бошлади. Ясаган нарсаларимни кўриб ўзим ҳам хурсанд бўламан. Мақсадим оилавий хунармандчилик очиш ва оилам даромадига ўз хиссамни қўшиш бўлса, иккинчидан ясаган нарсаларимдан бошқалар ҳам фойдаланишини хохлайман. Ўғлим ва келиним менга “Аввал соғлигингизни ўйланг,.уйда қарилик гаштини суриб ўтиринг” деган бўлса ҳозирда менга улар ҳам ёрдам беришмоқда. Азизлар ўйлаб кўринг, уйда бекор ўтиргандан кўра бирор фойдали иш билан шуғуллансак ўзимиз ва оиламизга нафи тегса хурсанд бўламиз. Оиламиз ҳам фаровон ва обод бўлади.
Дилбар Охунова, Гулистон шаҳри