Click to listen highlighted text!

ХОДИМ МАНФААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ.

Фуқаро Рустам Бердиев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгашига “Сирдарёэкспертиза” Масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба жамиятида (кейинги ўринларда МЧЖ деб юритилади) бош ҳисобчи вазифасида ишлаб, унинг билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганидан норози бўлиб, уни ўз ишига тиклашни сўраб мурожаат қилган.
Р.Бердиев мурожаати Кенгаш меҳнат хуқуқ инспектори томонидан жойида, унга тегишли хужжатлар асосида ўрганиб чиқилди ва МЧЖ томонидан Р.Бердиев билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилингани, яъни қонун талаблари бузилганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, иш берувчи номига Р.Бердиевни ўз ишига тиклаш ва унга тўланмай қолган иш ҳақи, мажбурий прогул кунлари учун ҳақ ва бошқа тўловларни хисоб-китоб қилиб тўлиқ тўлаб берилиши хақида тақдимнома киритилди.
Тақдимномани ижроси таъминланиши борасида 2023 йил 27 сентябрдаги МЧЖнинг № АН/12-104-сонли хатига ва 2023 йил 25 сентябрдаги № 12/32-о/к-сонли буйруғига асосан Р.Бердиев ўз ишига тикланди ва унга жами 54 729 000 (эллик тўрт миллион етти юз йигирма тўққиз минг) сўм иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлаб берилди.
Натижада ходим манфаати устуворлиги таъминланди.


Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!